Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
Қош қорайиб, қоронғи тушган. Дўконга яқинлашганида эгнидаги юпқа плашининг этаги оёғига чувалашиб, тўмпайган алланарсани икки қўлтиғига қаттиқ қисиб келаётган кўланка кўринди. Бу Бабош эди.
– Тинчликми, нега ҳаяллаб қолдинг?
– Айтсам, куласан.
– Бугун биринчи марта кулаётганимиз йўқ-ку, айтаверсанг-чи!
– Ма, ундан кўра манавининг бировини олиб, қўлтиғингга тиқ. Синдириб қўйма.
Ибройим дўстини, айтсанг-чи, деб қистайверса айтмай қўйишини, индамай юраверса, барибир ичига сиғдира олмаслигини пайқаб, сўзсиз одимлайверди. Тўғри ўйлаган экан, Бабош узоқ чидамади.
– Эртага бутун институтга гап тарқатиб юбормайсанми?
– Ундай ваъда бермайман.
Ибройим мутлақо бефарқдай тутди ўзини.
– Мана бу кўчага қайси аҳмоқ тош тўшатган экан-а?
Ибройим ажабланиб қаради:
– Ўзи шаҳар бўйича фақат шу кўчага тош тўшалган бўлса, буниям кўп кўраяпсанми?
– Ҳамма бало шу туфайли бўлди, худди бошқа кўча қуриб қолгандай…
Бабош билан Ибройим юриб келаётган, Бабошнинг қўлтиғидаги икки шишани чилпарчин қилган тош кўча Министрлар Кенгаши бошлиғининг уйига олиб боради. Бу икки йигит шундай яккаю ягона кўчада оёқларига гард юқтирмай келишмоқда.
“Энди айтмай туролмайсан, айтасан”, деб ўйлади Ибройим. Бабош бироз жим юрди-да, гап бошлади. Дўконда ярим соатлар навбатда туриб, икки шиша ароқни олгандан кейин, қўлтиғига тиқиб кўчага чиққан. Озгина юргандан кейин совуқда ачиша бошлаган қулоқларини бармоқлари билан уқаламоқчи бўлган, қўлтиғидаги шишалар тошкўчага тушиб, чил-чил синган. Шундан сўнг изига қайтиб, яна навбатга туриб қараса, хайриятки, чўнтагидаги пулини санаса, зўрға етибди. Иккинчи марта навбатга туриб сотиб олган шишаларни қўлтиғига қистириб келаётган экан.
– Ҳаммаси манави тош тўшалган кўчадан бўлди, –деб яна тўнғиллади у. –Шу тош бўлмаганда юмшоқ ерга тушган шиша синмас эди…
1
Зиёфат аллақачон қизиган экан. Дастурхонда катта шаҳарлардан келтирилган ичимликлар бор. Булар олиб келган оддий шишалар уларнинг ёнига қўйилса, унча ярашиб тушмагандай бўлади-ёв. Афтидан, бўйни узун олифта ичимликларни Хўжабекнинг ўзи олдирганга ўхшайди.
Даҳлизда дастёр аёлга алланималарни тушунтириб турган ўрта яшар келинчак буларга тикилиб қаради. Чиройли турмакланган сочлари, лампамой чироқдан анча юқори электр чироқнинг ёп-ёруғ нурларида жилоланиб, қоп-қора бўлиб кўринар эди. Руссиянинг амалдор аёлларидай очиқ кийинган. Сарвдай расо оёқларининг болдирлари тўлиқ. Булар СКАЧАТЬ