Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Шу билан бирга, бундай сиёсат йўли элита ва етакчилар танлаш механизмлари, улар фаолияти устидан жамоатчилик фикрининг демократик назоратини кучайтириш билан тўлдирилиб борилиши зарур. Бу жараёнларда инсоннинг ўзи ҳам ахлоқий масъуллик юкини у ёки бу партия, давлат ёки ишончли вакилларини сиёсий танлаши устига ортишга интилмаслиги лозим. Ана шундагина ахлоқ сиёсий ривожланишнинг ишончли манбасига айланади, сиёсат эса ахлоқ қадриятлари ва универсал меъёрлар мақомини мустаҳкамлаш воситаси сифатида майдонга чиқади.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Сиёсатнинг келиб чиқиши ва амал қилиши учун қандай ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар шаклланган бўлиши лозим?
2. Сиёсат қандай таркибий қисмлардан иборат?
3. Сиёсат қандай функцияларни бажаради?
4. Сиёсат ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари билан қандай тарзда ўзаро муносабатларда бўлади?
5. Сиёсат билан иқтисод ўртасида қандай муносабатлар рўй беради?
6. Сиёсат ва ахлоқ ўзаро муносабатларидаги муаммолар қандай ҳал этилади?
4-мавзу. Сиёсий ҳокимият
1. Ҳокимият тушунчаси ва унинг табиати.
2. Сиёсий ҳокимиятнинг тузилиши, унинг субъекти ва объекти.
3. Ҳокимият ресурслари.
4. Бўйсуниш табиати.
5. Сиёсий ҳокимиятнинг ўзига хос хусусиятлари.
6. Ҳокимиятнинг легитимлиги.
1. Ҳокимият тушунчаси ва унинг табиати
Ҳокимият тушунчасига доир дастлабки қарашлар қадимги Юнонистонда шаклланди. Қадимги юнон тилидаги “архэ” (arche) тушунчаси қуйидагича талқин этилади: 1) бошланиш, олдин, даставвал; 2) бошчилик, ҳукумат, ҳокимият, ҳукмронлик; 3) бошқариладиган. У яна қуйидаги маъноларни ҳам англатган – келиб чиқиш, аввали сабаб, бош, бошланиш, принцип, асос. Лекин “архэ” тушунчаси иккита асосий аҳамиятни англатган – бошланиш ва ҳокимият. Бунда ҳокимият иккинчи ўринга қўйилган. Бундан фараз қилиш мумкинки, идора этиш, бошқариш имконияти ва қобилияти бошлаш, бошда туриш, биринчи бўлиш, бош бўлиш, ташаббускор бўлиш, бошлаб бериш, яъни бошланғич хатти-ҳаракатни амалга ошириш, куч манбаи бўлиш кабиларга нисбатан натижани англатган. Идора этиш – авваламбор, бошлаш, ташаббус кўрсатиш, фаоллаштириш, қўзғаш, яшаш учун чорлаш, ҳаётни бериш сифатида идрок этилган. “Архэ” сўзи ўзагидан қуйидаги юнон сўзлари СКАЧАТЬ