Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Сиёсат ва ҳуқуқ. Ҳуқуқий соҳа амалдаги қонунчиликда у ёки бу кучлар сиёсий ҳукмронлигининг асосий принципларини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, ҳуқуқий меъёрлар ўткир ва кескин сиёсий талабларни юмшатади, бу билан нафақат сиёсий йўл тарафдорлари талабларига, балки давлатнинг барча фуқароларига мослашади, партиявий иштиёқлари мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъи назар уларга умуммажбурий талаблар қўяди. Ҳуқуқ жамиятнинг табиати олдиндан белгилаб қўйган, кишиларнинг ҳамкорликда яшаш талаблари тизими бўлиб, бу талаблар амалдаги қонунларда мустаҳкамлаб қўйилганми ёки йўқми, ундан қатъи назар, ҳамкорликка йўғрилган кишилар бирликлари бу тизимсиз яшай олмайдилар. Шунинг учун ҳам ҳуқуқ у ёки бу қатлам, миллат, давлатнинг сиёсати етуклигининг ўзига хос мезонидир. Шу туфайли ҳам ҳуқуқ жамиятдаги фуқароларнинг фаровонлик ва маълум тартиботда яшашига нисбатан ижтимоий ўзаро талабларининг қуйи чегараси бўлиб, усиз жамиятнинг ҳам, индивидларнинг ҳам бир-бирларини ижтимоий ва сиёсий фаолиятларига зиён келтирмайдиган ҳолатдаги кишилик ҳаёти ва ҳокимият жараёнларидаги иштирокларини амалга ошириб бўлмайди.
Ҳуқуқий шаклда (позитив ҳуқуқ) фуқаролар ижтимоий ва сиёсий хулқи ва хатти-ҳаракатини ҳуқуқий мувофиқлаштиришнинг ифодаланиши – бу инсон индивидуал хулқининг йўл қўйилган чегараларда алоҳида ўсиш характерига эга эканлигидир. Шу тарзда ҳуқуқ идора этувчи тузилмаларнинг, шунингдек, мухолифатнинг ҳам фаолият имкониятлари ва чегараларини аниқлаб беради. Шунинг учун ҳокимият доираларининг ҳуқуққа бўйсуниши – сиёсий режимнинг легитимлиги ва унинг барқарорлигини таъминлаш учун яратилган жиддий шарт-шароитлардан бири ҳисобланади.
Албатта, аниқ сиёсий тизимларда сиёсат билан ҳуқуқ ўртасидаги муносабатлар зиддиятли, шунингдек, бир хил аҳамият касб этмаслиги мумкин. Нафақат тоталитар ёки авторитар, балки маълум даражаларда демократик мамлакатларда ҳам кўпинча сиёсий лояллик қонундан юқори қўйилади, бунинг натижасида эса қонуннинг ҳуқуқий мувофиқлашуви кучсиз кечади.
Собиқ иттифоқ давридан маълумки, партия ва давлат номенклатураси нафақат қонунларга бўйсунмади, аксинча, ундан ўз сиёсий мухолифатларини йўқ қилиш учун унумли фойдаланди. Бу даврда сиёсий қатағонга учраганлар “жиноятчилар”, деб эълон қилинди. Давлат репрессив аппаратининг барча СКАЧАТЬ