СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 28

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ пасайганлигини билдиради.

      Одатда, барқарор демократик жамиятларда сиёсатнинг бошқа ижтимоий соҳалар билан функционал алоқаси мустаҳкам ва динамик характер касб этади. Бу сифатлар ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштиришнинг сиёсий усуллари ролининг пасайиши, диний ва ахлоқий меъёрлар авторитетини, иқтисодий ҳаётни ўз-ўзини ташкил этиш усулларини кучайтириш тамойилларини мустаҳкамлайди.

      Шу билан бирга, ўтиш даври шароитларида ёки авторитар тамойилларнинг ўсиш даврида ижтимоий жараёнларни мувофиқлаштиришнинг сиёсий усулларининг роли кучаяди. Тоталитар режимларда эса бошқаришнинг сиёсий усуллари воситасида идора этиш иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий омиллар таъсири ва қадрини тушириш ҳисобига амалга оширилади. Бунда элита мафкуравий мулоҳазалардан келиб чиқиб ахлоқий меъёрларни писанд қилмайди, шунингдек, иқтисодий мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб, инсон қадр-қимматига оид тушунчаларни назарга илмайди. Ҳокимиятларнинг фуқаролар шахсий ҳаётига аралашуви, уларнинг шахсий ва жамиятдаги ҳаёти тўла назорат қилиниши натижасида сиёсат бошқа ижтимоий соҳаларни ютиб юбориши жараёнлари содир бўлади. Шунинг учун нафақат сабаб-оқибатли, балки ижтимоий ҳаёт соҳалари ўртасидаги функционал алоқаларини мутлақлаштириш сиёсат табиатини жиддий салбий ўзгаришига олиб келади.

      Сиёсат ва иқтисод. Сиёсат билан иқтисод ўртасидаги муносабатларда сиёсий ҳокимиятни шаклланиш жараёнларида иқтисоднинг сезиларли детерминациялаш ролини кузатиш мумкин. Иқтисоднинг бундай детерминациялаш ролини девелопменталистик ((фр. developpement – ривожланиш) ёндашуви мисолида кўриш мумкин. Бу ёндашув тарафдорлари сиёсатнинг иқтисодга боғлиқ эканлигини мутлақлаштирмаган ҳолда иқтисоднинг кучсиз ривожланиши ҳокимиятнинг марказлашуви ва авторитар тамойилларнинг кучайишига зарурият ва эҳтиёж сезади, деб билади. Шунингдек, улар жамиятдаги иқтисодий ўсиш, жон бошига ўсувчи ялпи ички маҳсулот плюралистик демократиянинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади, деган ғояни ҳам илгари суради.

      Таниқли олим Б.Рассет қатор ижтимоий-иқтисодий (О.Холининг аҳоли жон бошига кўрилган фойда, маълумотлилик даражаси, мактаб таълими билан қамраб олинганлиги, оммавий ахборот воситаларининг тарқалиши ва ҳоказо) ва турли сиёсий (давлатнинг бошқаруви учун харажатлар, сайлов тизимининг характери ва ҳоказо) кўрсаткичларни тўплаб, улар асосида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш типларига мувофиқ келадиган жамиятларнинг турларини ажратиб кўрсатади: анъанавий, примитив жамият; анъанавий цивилизация; ўтиш жамияти; саноат инқилоби жамияти ва юксак оммавий истеъмол жамияти59 .

      Албатта, “иқтисод доимо ҳаётнинг сиёсий соҳасини аниқлайди” қабилидаги қарашлар – бу уни ҳаддан ошириб кўрсатишдир. У ёки бу давлат, синф, миллат, гуруҳ сиёсатининг асосий манбаларини иқтисодий детерминизмга боғлаш ҳам тўғри эмас. Аммо, шу билан бирга, сиёсатнинг иқтисодга бутунлай боғлиқлигини СКАЧАТЬ