Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ ан. Бироқ Карлайл умуман бошқа нарсани назарда тутган эди. У бизга танқислик ҳамма жойда ҳам учрашини уқтирмоқчи эди. Чунончи, баъзида бир-биридан кучли хоҳишларимиз орасидан биттасини – дейлик, бугунги ёки эртанги роҳатдан бирини ёхуд ўзаро зиддиятли қадриятлар ва мақсадлар орасидан бирини танлашимизга тўғри келади. Энг муҳими шуки, шотландиялик бу инсон ҳар бир нарсанинг ўзига яраша чиқими мавжудлиги ҳамда меҳнат ва қурбонликларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.

      Ишончим комил, кўпчилик иқтисодиёт фани ва иқтисодчиларни ёқимсиз ҳамда ўта зерикарли, деб ҳисоблайди. Иқтисодчиларга берилган таърифлардан бири шундай: “Иқтисодчи рақамларни яхши тушунади, аммо ҳисобчиликка ярамайди”. Иқтисодчилар бунчалик обрўсизланишининг энг катта сабаблари уларнинг мужмал тилда ёзишга мойиллиги, мураккаб диаграммалардан тез-тез фойдаланиб туриши ва математикани кўп ишлатишидир. Ҳа, яна бир нарса, улар кўпинча ниманидир билмасликларини тан олишни исташмайди.

      Нима учун иқтисодиётни мазах қилишади? Нима учун бу фан билан юзлашган ўқувчиларнинг кўзларидаги нур дарров сўнадиган бўлиб қолди? Фикримча, бунинг сабаблари иқтисодчиларнинг яхши ёза олмаслиги ва иқтисодиётга доир матнларнинг аксарияти математика ҳамда мураккаб диаграммалардан иборат экани билан боғлиқ. Бунинг устига, атиги бир неча иқтисодчигина иқтисодиёт кундалик ҳаётимизга қанчалик алоқадорлигини кўрсатишга ёки иқтисодий таҳлилларни нисбатан қизиқарлироқ йўсинда тушунтиришга қодир. Чарльз Уиланнинг ушбу китоби иқтисодиётга оид олдинги тушунчаларнинг барчасини ўзгартириб юборади. Уиланда “Мидас қўли”га1 ўхшаган қурол бор, десак адашмаган бўламиз. Агар Уиланнинг қўли тиллага тегса, унга жон киради.

      Бу чин маънода нодир китобдир. Унда ҳеч қандай тенгламалар, тушунарсиз атамалар ёки мураккаб диаграммалар йўқ. Иқтисодиётдаги кўплаб ғоялар ортида ҳисоб-китоб ва диаграммалар турган бўлиши мумкин, аммо Уилан уларни осон тилда тушунтириш мумкинлигини исботлади. У иқтисодиётнинг энг асосий ғояларини ажратиб кўрсатади. Уилан “фикрини аниқ усулда етказувчи иқтисодчи” деган тушунчанинг оксиморон эмаслигини яққол кўрсатиб беради.

      Бу китобда биз иқтисодчиларга йўналтирилган танқидларнинг жуда кўпи ўринсиз эканига гувоҳ бўламиз. Иқтисодий таҳлил оғир ва мураккаб мавзу – ҳатто кўп ҳолларда физик таҳлиллардан мураккаброқ. Физика сайёраларнинг қуёш атрофида ёки орбитадаги электронларнинг атом атрофида айланишига ўхшаган тизимларни осонлик билан изоҳлаб беради. Бироқ ҳатто табиий фанлар ҳам табиатни тушунишда қийинчиликларга учрайди. Об-ҳавони олдиндан айтиб бериш бунга мисол бўлиши мумкин. Сунъий йўлдошнинг мураккаб кузатувлари ва об‐ҳавони олдиндан айтиб беришнинг кучли усуллари борлигига қарамай, метеорологлар кўпинча “Эртага об-ҳаво худди бугунгидек бўлади” каби содда башоратлардан нарига ўта олмайдилар. Шубҳасизки, об-ҳавони башорат қилишда инерция моделидан фойдаланилса, энг муҳим жиҳатларнинг барчаси кўздан қочирилади, бироқ, шунга қарамай, метеорологлар кўрсатган умумий натижа ўзини оқлайди. Агар метеорологлардан глобал исиш каби узоқ муддатли жараёнлар борасида башорат қилишни сўрасак ва уларнинг фикрларини иқтисодчиларники билан солиштирсак, иқтисодий башорат нисбатан аниқроқдек туюлади.

      Иқтисодиёт табиий фанлардан қийинроқ, чунки биз иқтисодиётга оид бирор масала бўйича назорат остидаги лаборатория тажрибаларини ўтказа олмаймиз. Чунки одамлар ҳар доим ҳам кутилганидек ҳаракат қилмайдилар. Психолог ва иқтисодчиларнинг қимматли билимларини қамраб олган ҳамда инсонларнинг иқтисодий хулқ‐атворини ўрганувчи бутун бошли янги йўналиш мавжуд бўлиб, унга анча катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ биз ҳали ҳам инсонларнинг хулқ-атворини олдиндан аниқлик билан башорат қилишга қодир эмасмиз. Албатта, ҳамон барча нарсани тушунишдан анча йироқ эканимиз ҳеч нарсани тушунмаслигимизни ҳам англатмайди.

      Инсонларнинг хулқ-атвори муайян омиллар натижасида юзага келиши маълум. Оддий мантиққа кўра юз берадиган кўплаб доимий ҳолатлар мавжудлигини ҳам биламиз ва албатта, билимимиз кенгайиб бораётганидан мамнунмиз. Ҳар бир савдо-сотиқ жараёни харидни ўз ичига олиши ҳамда фойда келтириши аниқ бўлган имкониятлар камдан-кам ҳоллардагина эътибордан четда қолиши бизга маълум – бу назария ортидаги асосий ғоя шуки, қимматли қоғозлар бозори юқори самарадорликка эга.

      Иқтисодиёт қанчалик тушунарсиз бўлмасин, ҳаётимизга кўрсатадиган муайян таъсири мавжуд ва у ҳукуматнинг маълум бир сиёсатни шакллантиришида муҳим роль ўйнайди. Иқтисодчилар ҳукуматнинг барча тармоқларига таъсир ўтказишади. Инфляцияни четлаб ўтиб иқтисодий ўсиш ва йирик миқдордаги иш ўринлари яратилишига хизмат қилиш анчадан бери ҳукумат иқтисодчиларининг вазифаси бўлиб келган. 1992 йилги сайловолди кампаниясида Билл Клинтоннинг энг муваффақиятли шиори нима бўлганини эслайсизми? “Ҳамма гап иқтисодиётда, тентак!” Рақобатни кучайтириш ва монополияларни чеклаш (Адлия вазирлиги), атрофмуҳит зарарланиши (Атроф-муҳитни асраш агентлиги) ва тиббий ёрдам билан таъминлашни (Соғлиқни сақлаш хизмати) назорат остига олиш каби фаолият турлари билан шуғулланадиган идоралар, албатта, иқтисодий омилларни ҳам ҳисобга олишлари керак. Аслида, деярли СКАЧАТЬ



<p>1</p>

Мидас ‒ юнон мифологиясида тегинган нарсаси олтинга айланадиган қирол. ‒ Таҳр.