Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
– Қани, тепамда турма, йўлингга равона бўл! – деб қичқирдим машина остидан. Эскириб, гўнг тегиб ифлос бўлиб кетган кўйлак этагига кўзим тушиб қолди. Назаримда, аллақандай кампирга ўхшади, овулга олиб бориб қўяр, деб кутиб турган бўлса керак.
– Йўлингдан қолма, кампир! – дедим унга яна.– Бу ерда ҳали анча вақт айланишиб қоламан, кутавериб тоқатинг тоқ бўлади…
У бўлса:
– Мен кампир эмасман! – деди.
У бу сўзларни қандайдир ишончсизлик билан уялинқираб айтган эди.
– Кимсан бўлмаса? – дедим аччиғим чиқиб.
– Қиз боламан.
– Қиз боламан? – деб этикларига яна кўз қиримни ташладим. Жеркиб берганлигим учун хижолат тортиб, буёғини ҳазилга бурдим:
– Чиройлимисан? – деб сўрадим.
Этиклар кетишга ҳозирланиб, четга қараб одимлай бошлади. Шунда мен дарров машина остидан чиқдим. Қарасам, ҳақиқатан ҳам қошлари жиддий чимирилган ва каттакон, кўринишидан отасиники бўлса керак, камзулини елкасига ташлаб олган қизил дуррачали, нозиккина бир қиз турибди. У менга жимгина термилиб турарди. Мен бўлсам ерда ўтирганимни ҳам, лой ва балчиққа беланганимни ҳам унутиб юбориб:
– Чакки эмас! Чиройли экансан-ку! – дея унинг бошидан оёғигача назар ташлаб чиқар эканман, илжайиб қўйдим. У ҳақиқатан ҳам гўзал эди.
– Шу оёқларингга туфличалар бўлсами! – деб ҳазиллашдим ўрнимдан турарканман.
Қиз тўсатдан шартта бурилди-да, орқасига қайрилиб ҳам қарамай, жадаллаганча кета бошлади.
Нима бўлди унга? Хафа бўлдими? Ҳазил-мутойиба қилиб ўтиришнинг вақти эмас! Эс-ҳушимни йиғиб олдим, ортидан югуриб етиб олмоқчи бўлдим, кейин яна орқага қайтиб, асбобларни тезда йиғиштириб олдиму кабинага ирғиб чиқдим ва машинани гоҳ олдинга, гоҳ орқага зарб билан ҳайдаб тебрата бошладим. Фақат биргина нарсани – унга етиб олишни ўйлардим, холос. Мотор эса зўр бериб тириллар, машина силкинар эди. Бироқ у жойидан бир қадам ҳам силжимасди. Қиз бўлса борган сари узоқлашиб борарди. Мен лойга ботиб, турган жойида дириллаб айланиб ётган ғилдиракларнинг остига қараб:
– Қўйиб юбор! Қўйиб юбор деяпман! Эшитяпсанми? – деб бақирардим, кимга қичқираётганимни ўзим ҳам билмай.
Жонимнинг борича акселераторни сиқдим. Машина ўкириб секин-аста олға силжий бошлади ва қандайдир бир мўъжиза билан СКАЧАТЬ