Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 68

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ урилиб, ҳирпираганча олдинда пайдо бўлар эди.

      Барибир «Победа» «Победа»лигини қилди. Биз юк машинасини қувиб ўта бошладик. Мен ўгирилиб қарадим: бу одам мунча умидсизликка тушган, қаёққа бунчалик елиб кетяпти? Шу пайт ёмғир аралаш дўл шаррос қуйиб берди. Бизда, довонда бундай ёғингарчилик тез-тез бўлиб турарди. Қиялаб, чапарастасига ураётган дўл аралаш ёмғир томчилари орасидан ранглари оппоқ оқариб кетган, папирос тишлаб олган жиддий тусдаги қиёфа кабина ойнаси орқасидан лип этиб кўриниб ўтди. Унинг қўллари рул чамбарагида тез-тез ҳаракат қиларди. Кабинада ҳам, кузовда ҳам ҳеч ким йўқ эди.

      Мана шу тасодифий учрашувдан сўнг орадан кўп ўтмай мени Қирғизистоннинг жанубига, Ўш вилоятига хизмат сафарига юборишди. Одатдагича биз журналистларнинг вақтимиз ҳамма вақт зиқ бўлади. Оқшом поезд жўнаши олдидан вокзалга чопганча етиб келдим ва вагонга сакраб чиқиб, ўз купемга кирдим, ҳадеганда деразадан ташқарига қараб ўтирган пассажирга эътибор ҳам бермабман. Назаримда, бу купега иккаламиздан бошқа ҳеч ким чиқмайдиганга ўхшарди. Ҳамроҳим менга қайрилиб қарамади ҳам. У бошини ойнага қадаганча ё шунчаки ташқарига тикилиб ўтирарди, ёки бўлмаса алланималар ҳақида ўйларди.

      Поезд тезлигини ошира борди. Радиодан мусиқа овози янгради: таниш куй ижро этилаётган эди. Бу қирғиз классик куйи менга доим ғира-шира оқшом пайти даштда кетиб бораётган ёлғиз отлиқнинг ашуласини эслатарди. Йўл узоқ, бепоён дашт. Эгарда ўтириб хаёл суриб, биронта ашулани аста хиргойи қилинса ҳам бўлади. Хиргойи қилганда ҳам қалбдан чиқариб куйласанг. Ахир от туёқларининг тапир-тупур садолари остида ёлғиз ўзи хиргойи қилиб бораётган йўловчининг қалбида турли хил ўй-хаёллар озмунча бўлади дейсизми?.. Ариқдаги сув майда ялтироқ тошлар устидан шилдираб оқаётгандек, қўбиз торларидан оромбахш майин куй аста-секин тараларди. Қўбиз адирлар орқасига ёнбошлаётган қуёш ҳақида, ҳар ёққа салқинлик таратаётган майин шабада ҳақида, йўл ёқалаб кетган кўм-кўк ёвшан ва сап-сариқ чаловларнинг секин-секин тебратиб, гул чангларини тўкаётгани ҳақида куйларди. Дашт ҳам чавандознинг ашуласини тинглайди ва у билан бирга ўйнаб, бирга куйлайди…

      Эҳтимол, ҳозир биз поездда елиб бораётган бу ердан ўша чавандоз ҳам қачонлардир юргандир… балки ўшанда, худди ҳозиргидек, дашт уфқида шафақ секин-аста очсариқ тусга кириб, сўна борган, тоғ бағридаги қор эса худди ҳозиргидек қуёшнинг сўнгги шуълаларини эмиб, пуштирангга киргану яна дарҳол хиралашиб сўниб қолгандир.

      Дераза ортидан боғ-роғлар, токзорлар, қулф уриб ётган кўм-кўк маккажўхори далалари ўтиб борарди. Янги ўрилган барра йўнғичқа ортилган қўш отли арава темир йўл чорраҳаси томон йўртиб борарди. У шлагбаум олдида тўхтади. Қуёшда қорайган, ранги унниқиб кетган йиртиқ майка кийиб, иштонини тиззасигача шимариб олган аравакаш бола ўрнидан турди-да, поезд томон ҳавас билан боқиб, илжайганича кимгадир қўл силтади.

      Радиодан таралаётган куй поезднинг тарақа-туруғига жўр бўлиб, кишини ҳайратга соларли даражада бир-бири билан уйғунлашиб кетарди. Отнинг дукур-дукури рельсларнинг туташган жойига урилаётган ғилдирак товуши билан СКАЧАТЬ