Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 59

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ қўли шилқ этиб тушиб, арава четига текканда худди ҳушига келгандек қўлини тортиб олар ва йўл ўртасида серрайиб туриб қоларди. Жамила ҳангу манг бўлиб, анчагача Дониёрга мўлтайиб қараб турар, кейин яна қадам ташларди.

      Баъзан менга янгам икковимизни ҳам бир хил, аллақандай ажиб ҳис-туйғу ҳаяжонга солаётгандек бўлиб туюларди. Эҳтимол, бу ҳис-туйғулар икковимизнинг ҳам қалбимизда кўпдан буён яшириниб ётиб, энди вақт-соати келиб туғён ураётгандир.

      Жамила иш билан алаҳсираб, унча сир бой бермасликка ҳаракат қиларди. Лекин хирмонда қолиб, қўли ишдан бўшади дегунча, Жамила ўтиргани жой тополмай каловланиб қоларди. Бекорчиликдан нима қиларини билмаган одамдек шу ўртада айланиб юрар, сўнгра хирмон совураётганларнинг ёнига борар, уларга ёрдамлашмоқчи бўлиб, уч-тўрт курак ғалла ташларди-да, кейин бирдан куракни четга ирғитиб, сомон ғарами олдига кетарди. У дам олмоқчи бўлгандек ғарам соясига ўтирарди-ю, гўё якка-ёлғиз ўтиришдан қўрққандек мени чақирарди:

      – Бу ёққа кел, кичкина бола!

      Мен, янгам ҳозир менга бутун сир-асрорини очиб, юрагидаги дардини айтса керак, деб кутардим. Лекин у ҳеч нарса айтмас, эркалатиб бошимни ўз тиззасига қўярди-да, ўзи олис-олисларга узоқ тикилганча қалтираган иссиқ кафтлари билан сочимни, юзимни секин-секин силарди. Мен янгамнинг ташвишли, ғамгин чеҳрасига қарар эканман, негадир ўзимни унга ўхшатардим. Чунки унинг ҳам қалбини аллақандай бир ҳиссиёт ўртаётганини, унинг ҳам юрагида янги умид-орзулар уйғона бошлаганини сезиб қолгандим. Назаримда, Жамила бу оташин ҳисни қалбидан чиқариб ташлашга уринаётгандек бўларди. Бироқ ўз севгисини тарк этолмай, унинг барча заҳматларига чидашга мажбур бўларди. Мен ҳам бунга ўхшаб, бир кўнглим Жамила Дониёрни севса яхши бўларди, деса, бир кўнглим, севмагани яхши, дерди. Ахир минг қилса ҳам келинимиз-ку, акамнинг хотини-ку. Уни бировга қандай раво кўрай. Бироқ бу хил фикрларни дарров хаёлимдан чиқариб ташлашга ҳаракат қилардим. Жамиланинг тиззасига бош қўйиб ётиб, унинг сал очилган ғунча лабларига, ёш тўла шаҳло кўзларига термилиб қараш менга дунё-дунё роҳат бағишлар эди. Жамила ўшанда нақадар гўзал, нақадар латофатли эди. Қалбининг нақадар пок, беғуборлиги, ўй-хаёлларининг нақадар теран, ёрқин эканлиги унинг нур ёғилиб турган чеҳрасидан кўриниб турарди. Ўша кезларда мен шуларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўриб юрган бўлсам ҳам, аммо туб моҳиятига унча тушуниб етмаган эдим. Лекин ҳозир орадан қанча вақтлар ўтиб кетганидан кейин ўша воқеаларни эслаб, кўпинча ўзимга-ўзим савол бераман: балки севги деган нарса – инсон ҳар томонлама камолотга етиб, ақл-идроки тўлгандан кейин пайдо бўладиган бир туйғумикин? Бу ҳам шоир ёки рассом илҳомига ўхшаб инсонга куч-қудрат бағишлаб, янги орзу-умидлар, истиқбол сари етакловчи бир куч эмасмикин? Эҳтимол, ошиқликнинг бутун сири ҳам шундадир. Жамиланинг юзига қараб, баъзи пайтларда ўзим ҳам ҳис-ҳаяжонларига шерик бўлгандек, қандайдир сирли бир нарса юрагимга қувонч бағишлагандек бўлар эди. Ўрнимдан сапчиб туриб, югургим келар, овул четидаги СКАЧАТЬ