Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 31

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ қолган эдим. Қанчалик оғир бўлмасин, бошимга тушган барча кўргиликларни енгиб ўтдим. Жамоа хўжалигида ишладим. Ўғил ўстирдим. У тракторчи бўлди. Яхшигина пул топар эди. Кунларнинг бирида сен, нури дийдам, гул бўлиб хонадонимизга кирдинг. Ҳаётимиз изига тушгандек эди-ю, бирданига уруш бошланиб кетди! Кейин нима бўлганидан хабаринг бор. Энди ўйласам, қанчадан-қанча азоб-уқубатлар чекмадик, бир умр тақдир бизга соя солди. Болаларим ўлди, эрим ўлди, акаларимни қулоқ қилишди, жамоа хўжалигида тонгдан тонггача ишлаб, кексайиб касалманд бўлиб қолдим. Аммо ҳаммасидан ҳам даҳшатлиси уруш бўлди, бахти қора ўғлим эса қочқинда, уни лаънатлай олмайман: ахир урушни у чиқаргани йўқ-ку, тўғри-да, унинг ҳам қурбон бўлгиси келмайди, бунинг азобини энди сен тортяпсан, худди қуш боласидай ухлаб ётган фарзандинг – неварагинамнинг ҳоли не кечади? Буни ҳеч ким билмаслиги керак, сир тутмоқ лозим…

      – Ҳамма гапингиз тўғри, – оғир тин олди Саида мойчироқ ёруғида бир пиёла буғдой доналарини тозалар экан. – Начора, сиз билан менинг пешонамизга шундай бахтсизлик ёзилган бўлса. Биз-ку, уйда, иссиқ жойда ўтирибмиз. У-чи, ғорда нима қилаётган экан? Олов ёқиб бўлмаса, айниқса тунда, одамлар сезиб қолиши мумкин. Ўзингиз биласиз, у камгап, эркакларнинг ҳаммаси шунақа, фикрларини ичда сақлашади. Яқинда менга айтишича, – бу гапни Сизга айтмаган эдим, – у далада кетаётиб, айнан шу жойда биринчи марта ер ҳайдагани ёдига тушибди. Ўшанда трактордан тушгим келмаган, дейди, иш қайнаган ва у умр бўйи ғалла экиш учун ер ҳайдашни орзу қилган экан. Энди эса шу даладан худди осмондан чангал ташловчи калхатдан ёки бирор йиртқич ҳамласидан чўчигандек ўтаётибди. Ҳа, у шулар ҳақида сўзларди.

      – Ҳа, мен ҳам шуни айтмоқчи эдим, – қўшиб қўйди Бексаат кампир, кўз ёшларидан ўзи юз ўгиргандек, уларни қўлидаги мато билан артаркан. – Қайси гуноҳларимиз учун пешонамизга бундай тақдир битилди? Нимамиз билан ёқмадик Тангрига? Ўз ўғлимни қарғай олмайман, лекин иккалангизга ёрдам бериш ҳам қўлимдан келмайди, аҳволим жуда оғир, биқинимни тош эзғилаяпти, аввалгидек, ўғлимни кўкрак сутим билан боққан пайтлардагидек ёш-яланг ва соғ-саломат бўлганимда-ку, уйда ўчоқ бошида ўтирармидим? Мен уни қўлларимда кўтариб, довон ортига олиб кетардим, абадий қорлардан ўтиб, ҳамма ўз ҳаётини ўзи қурадиган Чотқол тоғларига борардим. Қўлингдан келса, яхши, келмаса, ўзингдан кўр. Ана, бизникилар қулоқлаштириш пайтида кетиб, жонларини сақлаб қолишди. Энди сиз ҳам, агар ёзгача амал-тақал қилиб етиб борсак, Чотқолга йўл олсангиз, деб ўйлаб турибман. Жигаргўшаларингни олиб кетинглар, у ерда акаларим ёки уларнинг фарзандларини топасизлар, мен эса шу ерда ажалимни кутаман…

      – Тўхтанг, эна, тўхтанг! – гапини бўлди Саида. – Чотқолга дейсизми? – қувониб кетди у: чунки унинг ўзи ҳам шу ҳақда ўйлаётган эди-да. – Фақат, келинг, ҳаммасини пухта ўйлаб, режалаштирайлик, – дея таклиф киритди Саида ва орага беихтиёр сукунат чўкди. Қайнона чўғ устида кирларни қуритишга киришиб кетди, келин эса бор диққатини жамлаб, буғдой донлари орасидан хасчўпларни териб оларди. Кейин СКАЧАТЬ