Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 27

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ у нималар ҳақида ўйлар экан-а?..

      Шу аҳволда ғорда ётавериб жинни-пинни бўлиб қолдими, деб Саида қўрқиб кетди. “Энди нима қиламан?” – деярди у ачиниб. Балки ўғлини соғиниб қолгандир, деган хаёл билан Саида кунлардан бир куни боласини чўмилтириб, унинг кўйлак ва йўргакларини ювиб, овулдагиларга: “Бобосиникига ўйнагани кетяпмиз” деб болани ғорга кўтариб борди.

      У бирга ўтиришган ота-боладан кўзини олмай, завқланиб қарар ва шу чоқ ўзини ҳам ғоят бахтиёр ҳис этарди. Саида орадан бир кунни ўтказиб, яна овулга қайтиб келди.

      Ёз эрта кираётгандек бугун қуёш эрталабданоқ чарақлаб чиқиб, қиздира бошлади. Қирмоч боғлаб босилиб ётган қор бети чет-четидан ола-була бўлиб эриб, яхлаб қолган шудгор ерлардан буғ чиқиб турар эди. Водий бўйлаб майин шамол эсиб, гўё ҳаво илигандек, чўкинди қорлар остини ўйиб, шилдираб сув оқарди.

      Атрофда чурқ этган тирик жон йўқ. Ҳув анови хирмондан димиққан илиқ ҳид келарди, кимдир биров тўпон ағдариб шопириб ётганга ўхшарди. Бу Саида эди: тўпонни қоплаб, очиқроқ ерга олиб борарди-да, “шамол отаси”ни чақириб, уни ҳавога сочиб шопирарди ва қум ичидан олтин заррачаларини излагандек яна уни титиб кўрарди. Бироқ, бу хилда ишлаш қанчалик майда, қанчалик зерикарли бўлмасин, Саида ундан бош тортмасди. Нима бўлса ҳам Исмоилни кўкламгача боқиб чиқиши керак, сўнгра Худо ўша кунларга етказса, довон очилиб, йўлга тушиб қолар…

      Ёқимли баҳор қуёши танларни яйратиб, кишига ўзгача роҳат бахш этарди. Шу топда Саида бир зумгина тўхтаб, ўзича тотли хаёлларга чўмар, ҳатто очликдан кўнгли озиб бораётганини ҳам унутиб, аъзойи бадани қалтирабтитраётгандек сезиларди.

      У келажак ҳақида орзу қиларди. Ҳув ана, олисда – мангу қор босиб оқариб кўринган тепаликлар орқасида Чотқол чўзилиб ётибди. Саида Чотқолни эслаганида, негадир худди афсоналарда тасвирланганидек, кўз ўнгида ажойиб манзара гавдаланарди. Ёзин-қишин кўм-кўк бўлиб чайқалиб ётган яшил ўтлоқлар, сув бўйларига қатор-қатор тизилган оқ ўтовлар, осмонга тутун тарқатиб, биқирлаб қайнаётган ичи тўла қозонлар… Улар мана шу ажойиб ўлкага – Чотқолга кетишади. У ерда Исмоилнинг тоғалари бор. Чотқолда Исмоилнинг аскардан қочиб келганини ҳеч ким билмас ва сўрамас ҳам эмиш. У ерда Мирзақулга ўхшаган ёмон кишилар ҳам йўқ эмиш. Чотқолга борганларидан кейин Исмоил колхозга чўпон бўлиб ишга киради, Саида эса унга кўмаклашади. Мана шунга ўхшаш туганмас ўй-хаёллар…

      Қани энди тезроқ кўклам кела қолса-ю, илиқ кунларга ҳам тезроқ етиб олиш насиб қилса…

      Одамзод баҳорни ана шундай интиқлик билан кутади: қаҳратон қишдан сўнг илиқликни қўмсайди, зеро, жўшқинликка ташна бўлади. Чунки бу фаслда қишда ҳаёти сўнган бутун мавжудот уйғонади. Кўнгиллар яйраб, завқ-шавққа тўлади киши… Бироқ Саиданинг дарду хаёли тамомила бўлакча эди. Бошқа пайтларда сира йўлаб бўлмайдиган қор довонининг очилиши – Чотқолга йўл очилиши – унинг учун эри ва бутун оиласини қутқариб қолиш йўли эди. Бу эса улар учун бирдан-бир имкон, ягона нажот йўли эканини СКАЧАТЬ