Танланган асарлар. Носир Фозилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 80

Название: Танланган асарлар

Автор: Носир Фозилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ маънода ишора қилди. Оқсоқ юримсоқ, деб шуни айтсалар керак-да, у Тўра билан Сергейга етказмай борарди. Бойғози чўлоқ дарвозани тақиллатиб ўтирмади, «ғийт» этказиб очди-да, ичкарига кириб кетди. Тўра билан Сергей унинг орқасидан эргашиб етиб боргунича, у ўчоқ бошига бориб қичқирди:

      – Ошо-ло-ол!

      Ҳовлида боғлоқлиқ турган олапарнинг товуши Бойғозининг товуши билан баравар чиқди. Ҳовлининг хашак босиб қўйилган томонидан эркак кишининг товуши эшитилди:

      – Қўй, олапар!

      Бир чол сал энгашиб (таҳорат олган бўлса керак) қумғон кўтариб келарди. Яқинлашганда танишди. Муса мулланинг ўзи экан.

      – Ассалому алайку-ум, оқсоқол, – деди Бойғози чўлоқ чўзиб.

      – Ваалайкум… Келинглар, келинглар.

      – Шу, оқсоқол, ошолол йиғиб…

      Муса мулла бироз индамай турди-да, ҳа, деб ясама кулди.

      – Биз чолу кампирда нима ҳам бўларди? Ўзимиз зўрға амал-тақал қилиб ўтирибмиз, – деди қумғонини тандир бошига қўйиб. – Пешонамизда битта сигиримиз бор. У ҳам Ғиёс кетгандан бери сути қочиб қолди. Кўрмайсанми, Бойғози болам, сигир боқиш ҳам қаёқдаги қаланғи-қасанғиларга топширилди.

      Тўра турган жойида худди яшин ургандай тили калимага келмай қолди. «Демак, Сергей билан мен қаланғи-қасанғи эканмиз-да? Вой хасис чол-эй!

      Енгини шимариб келган Бойғози чўлоқ ҳам нима дейишини билмай қолган эди. Тенгқур бўлганида роса боплардику-я. У, бунга гап айтиш бефойда, деб энди орқасига қайтмоқчи бўлиб турувди, ичкаридан Муса мулланинг кампири неварасини кўтариб чиқиб қолди. Бир қўлида тунука товоқ.

      – Келинглар, болаларим, хуш келибсанлар, – деди кампир очиқ чеҳра билан. – Овқат қилмовдик, қатиқ бўлса ҳам олиб кетаверасизлар-да…

      – Бўлаверади, шеше, минав қув шалингиздай, жўқ демесенгиз бўлғани, – деди Бойғози. У кампирдан миннатдор, чолдан хафа бўлиб, қатиқни пақирга ағдартирди-да, чолга хайр ҳам демай чиқиб кетди. Навбатдаги ҳовлига етгунча у миқ этмади. Галдаги дарвоза олдига борганида, бу индамаслигим Тўраларга таъсир қилмасин дедими, тағин шўхлиги бошланди:

      – Ошолол!

      Кўп куттирмай ичкаридан бир кампир чиқди, қўлида заранг, оғзи тўла дуо:

      – Худоё умрларингдан барака топинглар. Жуда яхши ўйлабсизлар, озгина қўғирмоч қилувдим, қани, халтангни оч, болам, – деди Тўрага яқинлашиб. У қўллари титраб, халтага қўғирмочини ағдарар экан, тинмай дуо қиларди: – Илоё юртимизга қасд қилганлар паст бўлсин…

      Чолидан аллақачон айрилган, иккита азаматини урушга жўнатган бу кампир бояги Муса мулланинг тамоман акси эди. Қизиқ дунё эканда!

      Улар ҳалиги кампирнинг ёнгинасидаги ҳовлига киришди. У Мастура янганинг ҳовлиси эди. Ишдан энди қайтиб келган бўлса керак, ўчоғининг тўқитқасидан гувлаб чиқаётган олов қарийб ҳовлининг ярмини ёритиб турар, ўзи тандир устида нимадир қилар, атрофида майда-чуйда уч-тўрт бола гирдикапалак бўлиб, қийқиришар эди. Кирувчилар яқинроқ боришиб қичқиришди:

      – Ошолол!

      Мастура СКАЧАТЬ