Танланган асарлар. Носир Фозилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 77

Название: Танланган асарлар

Автор: Носир Фозилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ шуларни ўйлар экан, гўё эрига бир кор-ҳол бўлиб, азамат ўғилгинасидан ажралиб қоладигандай қўрқиб кетди:

      – Вой шўрим, энди нима қилдик?

      Тўра онасининг бу заифлигидан дарров фойдаланди.

      – Ўзига олиб бориб бериш керак.

      – Шундай қила қол, ўғлим…

      Тўра супанинг четига омонатгина ўтириб олиб, хўрдани ичар экан, онасига қараб:

      – Ичига тағин бир килоча жўхори солинг, – деди.

      Салима хола ўғлининг гапини қайтаролмади. Индамай ичкарига кириб, яримлаб қолган халтасидан чамалаб тоғорачага жўхори ағдарди.

      – Уч-тўртта қурутингиз бўлса ёмон бўлмасди, – деди тағин Тўра хўрдани ичиб бўлиб, қошиқни ялар экан.

      Салима хола яна ичкарига кириб, беш-олтита қурут олиб чиқди.

      – Ма, ўғлим, олиб бора қол.

      Тўра тоғорачани кўтариб чиқиб кетди. Қишлоққа оқшом салқини тушган, чирилдоқлар инидан чиқиб, атрофни ҳашаротларнинг тунги қўшиғи билан тўлдиришган, кундузи иссиқдан ҳансираб девор тагида тилларини осилтириб ётган итларга ҳам жон битиб, бир-бирларига гал бермай вовиллашар, қаердадир болаларнинг қийқириқлари эшитилар эди. Илгарилари бу маҳалда кўчага ялангоёқ чиқиб кетадиган Тўра негадир ойисининг эскириб қолган калишини кийиб олиб, катта кўчада мой тупроқни поп-поп босиб, тоғорачани олиб келар эди. У то пан Дворжекникига келгунича кўчада ҳеч кимни учратмади. Яхши бўлди. «Қаердан келаётибсан?», «Қўлингдаги нима?», «Қаёққа боряпсан?» деган саволларга унинг ҳеч ҳам тоқати йўқ эди шу маҳалда.

      Одатдагидек, пан Дворжекнинг уйидагилар шундай роҳатижон ҳавода уйда ўтиришган экан. «Буларда ҳовлида ўтириш расм эмас эканда?!» У шу хаёлда аста эшикни тақиллатди. Худди аввалгидай эшик сал қия очилди-да, пан Дворжекнинг тепакал боши кўринди. Тўрага кўзи тушгач, ажабланган бир қиёфада унга бошдан-оёқ разм солди. Қўлидаги ўзининг тоғорачасига кўзи тушиб, ҳайрон бўлиб қолди.

      – Прошен, далей6.

      Тўра ичкарига кириб, салом берди:

      – Здрасти.

      Пан Дворжек қўлини қўлига ишқаб, салгина бошини эгиб нимадир деди. Тўра унга тушунмади. Тоғорачани қўлида ушлаганча, уй ичидагиларга битта-битта разм солиб чиқди: кампир илгариги ўрнида ўтирарди. Кристина эса бурчакдаги пишиқ ғишт синиқларидан ишланган ўчоқ бошида чўмич ушлаб турар, Франтишек дераза рахида индамай ўтирар, онаси пани Райла кўринмас эди. Қаёққадир чиққан бўлса керак. Уй ичини буғ, қандайдир одамнинг кўнглини беҳузур қиладиган ҳид босиб кетибди.

      – Кристина, на… – деди Тўра тоғорачани унга чўзиб.

      Кристина олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай, ҳайрон бўлиб турар эди. Шу пайтда уларнинг кўнглида: «Жўхорисини қайтариб олгани келган», деган шубҳа ҳам йўқ эмасди.

      Пан Дворжек кўксига қўлини қўйиб, ялинган оҳангда:

      – Зачем? – деди.

      Тўра индамай тоғорача ичидаги жўхорини шу ерда турган бир тақсимчага ағдарди-да, тоғорачани илгариги ўрнига қўйиб қўйди. Сўнг чўнтагидан СКАЧАТЬ



<p>6</p>

Марҳамат, киринг.