Танланган асарлар. Носир Фозилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 75

Название: Танланган асарлар

Автор: Носир Фозилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ ёқ-бу ёқдан бироз гаплашиб ўтиргач, гап фронт аҳволи ҳақида борди. Тўра, бундай гапнинг мазмунига қулоқ солса, Москва остонасида қўшинларимиз немисларнинг адабини бериб, қарши ҳужумга ўтишибди, бир-иккита катта шаҳарларимизни қайтариб олишибди. Энди немис-фашистларининг додини бериш учун жанг қилаётган йигитларимизга уст-бош, овқат ва руҳан озиқ бўларлик катта-катта ишлар қилмоқ керак экан. Шу пайтда гўё Тўра беиш, фронт учун ҳеч нарса қилмаётгандек, пода кетида ўйнаб юргандек бўлиб, аянчли бир аҳволда ўтирарди. «Ҳамма фронт учун бирор фойдали иш қилса-ю, мен бўлсам… Энди эртага елкамга халта осиб, қўлимга пақир кўтариб, худди гадойлардек, ошолол сўрайман, уйма-уй, ҳовлима-ҳовли юриб… Бирор каттароқ иш қилсам бўлмайдими?»

      Тўра шу хаёллар билан банд бўлиб ўтирганда одамлар ўринларидан туришди. Бойғози бир-иккита газета олиб раисга берди.

      – Кимлардан хат келибди? – сўради раис.

      – Ўрмондан, кейин… – Бойғози хатларни қўлига олиб кўра бошлади. – Салимжондан… Ҳой Тўра, тўхта, Камолнинг отасиданда хат бор, олиб шиғиб бер…

      Тўранинг қаеридир жиз этиб, орқасига қайрилди. Бойғози чўлоқ унга туморча қилиб букланиб, уч бурчак муҳр босилган, адреси йирик-йирик қилиб ёзилган хатни узатди.

      Раис бобо вакилни бошлаб чиқар экан, орқасига қайрилди.

      – Ҳа, айтгандек, Бойғози, – деди у бир муҳим гап айтаётгандек. – Ану Дворжек чол эрталаб бир нима деди. Тушунмадим. Кечқурун келарсан, девдим, келмади. Шундан бир хабар олгин. Нима гапи бор экан?

      – Хўп, оқсоқол, мана бу казеттерди тарқатип, қабар оламин.

      Идоранинг чироғи ўчди. Ҳамма уй-уйига тарқалди. Тўра қўлидаги хатни авайлаб ушлаб келарди: «Ҳозир ўзим олиб кириб берсаммикан ё ойимдан бериб чиқарсаммикан? Бемаҳалда кирганим қандоқ бўларкан? Ойимдан бериб чиқарганим маъқул».

      Тўққизинчи боб

      Камола Раҳбар опаникига кириб келганида кун хуфтон бўлган, ҳамма даладан қайтиб, бирор оби-ёвғон қилиш тараддудида ўчоққа ўт ёқаётган маҳал эди. Раҳбар опанинг ишлари, ай0+ниқса, шу кунларда кўпайиб кетган: пастки синфлар аллақачон таътилга чиққан, олтинчи ва еттинчи синфлар имтиҳон топшираётган пайт. Бирор ҳафтадан сўнг улар ҳам бўшаб қолади. Раҳбар опа болаларнинг ёзги дам олиши ва уларнинг бебошвоқ юрмай, колхознинг бирор ишига фойдаси тегиши ҳақида қайғуради. Ахир у шу мактабнинг директори-да! Нафақат ҳозир ўқиётган ўқувчилар, у ҳатто яқиндагина мактабни битириб кетган Тўра билан Камолага ўхшаб шаҳарга бориб ўқиёлмай, шу ерда бирор иш билан машғул бўлиб юрганлар ҳақида ҳам қайғуради. Қайси кунги Зулайҳо хола кўтарган можарони эшитиб, Ризвон келинойидан кам қайғургани йўқ. Ҳарҳолда Камола уяти кучли қиз экан. Шу гапдан сўнг подага чиқмай қўя қолди. Раҳбар опа Камола билан бир учрашмоқчи бўлиб юрган, лекин атайлаб келиб учрашсам, албатта, ўша гап учун келган, деб ўйлашини андиша қилар, шу сабабли у бирор тасодифни кутиб юрар эди. Бугун эрталаб шу тасодиф юз берди. У Камола билан учрашиб самимий гаплашди, пода кетида юриш унга ярашмаслигини, ўзига муносиб бирор иш топишини, СКАЧАТЬ