Бу пайтда роҳибнинг хотини қиз билан қандай муомала қилишини билмай қолганди. Ахир, бундай хушсурат, бокира фариштага идиш-товоқ ювишни буюришга ким ҳам ботина оларди? Шунинг учун ҳам Лисбет роҳибнинг болалари билан эмин-эркин ўйнаб юрар, якшанбалик мактабга қатнар, уйда қанақа китоб бўлмасин, барчасини қизиқиш билан ўқиб чиқарди. Роҳибнинг хотини қизни Симлага юбориб, унга муносиброқ иш топиб бериш ҳақида кўп гапирарди. Лисбет ўзига бошқа жой қидиришни хаёлига ҳам келтирмасди. У Котгардан кетишни умуман истамасди.
Бир сафар Котгарга сайёҳлар келишди. Улар бу томонларга камдан-кам ташриф буюришарди. Лисбет эса улар мени Симлага ёки шунга ўхшаган нотаниш томонларга олиб кетиб қолишади, деб ўйлаган, шу боис хонасидан ташқари чиқишга ҳам қўрқиб қолганди.
Ўшанда у ўн етти ёш бўсағасида эди. Кунларнинг бирида сайр қилгани тоққа жўнади. Қиз ярим мил пиёда юриб ортига фойтунда қайтадиган инглиз хонимларига ўхшамасди, албатта.
У ўзининг «қисқагина» саёҳати давомида Котгар атрофини тўлиқ айланиб чиқар, 20 – 30 мил атрофида йўл босар, ҳатто Наркундагача бориб келарди. Нафаси оғзига тиқилиб, юкнинг оғирлигидан бурни ерга теккудек ҳолатда уйига кириб келганида роҳибнинг хотини меҳмонхонада ухлаб ётарди. Қиз елкасидаги «юк»ни диван устига қўяркан, очиқчасига гап бошлади:
– Бу менинг эрим. Мен уни Багига борадиган йўлдан топиб олдим. У қоядан қулаб тушганга ўхшайди. Биз уни даволаймиз. У тузалиб кетса, роҳиб бизни никоҳлаб қўяди.
Шу пайтга қадар Лисбетни бундай вазиятда кўрмаган роҳибнинг хотини бирдан даҳшатга тушди. Бироқ ҳозир биринчи навбатда диван устида беҳуш ётган йигит ҳақида ўйлаш лозим эди. Бошидан жароҳат олган ёшгина инглиз йигити ҳамон диван устида ҳушсиз ётар, билинар-билинмас нафас оларди, холос.
Уни тўшакка ётқизишди. Тиб илмидан оз-моз хабардор роҳиб йигитнинг ярасига малҳам қўйиб боғлади. Лисбет эса эшик олдида ҳар қандай топшириққа шай бўлиб турарди. Қиз роҳибга ҳам ўз қарорини билдирди. Роҳиб ҳам, хотини ҳам қизни намойишкорона андишасизликда айблашди. Уни инсофга чақирмоқчи бўлишди. Лисбет эса уларни жимгина тинглаб, бояги гапини такрорлади. У тушунмасди: ахир, қандай қилиб кўнглингдагидек йигитни учратганингда ҳам у ҳақда ҳеч кимга оғиз очмай юраверишинг мумкин? Шу сабабли у аҳдида қатъий туриб олди. Йигит оёққа тургач, у билан турмуш қуради.
Қиз йигитнинг оёққа туриши, уйланадиган даражада куч-қувват йиғиши учун ҳар қандай ишга тайёр турарди.
Икки ҳафтада йигитнинг бошидаги жароҳатлар битиб кетди. У бундай меҳрибонлик учун роҳибга, унинг хотинига, ҳаммадан кўпроқ Лисбетга миннатдорчилик билдирди. У Шарққа (ўша пайтларда бу томонларга саёҳат қилиш у қадар оммавий тус олмаганди) саёҳат қилиш умидида келганини, у Дера-Дундан тоғларига турли хил гиёҳлар ва капалаклар йиғиш учун келганини айтди. Шу сабабли Симлада уни ҳеч ким танимас экан. Унинг фикрича, тоғда баланд қояда СКАЧАТЬ