Афсун. Наргиз Асадова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Афсун - Наргиз Асадова страница 15

Название: Афсун

Автор: Наргиз Асадова

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-789-9

isbn:

СКАЧАТЬ ростдан шунақа қилдингми?

      Шериклари ниҳоятда жойларига ётишди. Бир дақиқа ўтиб, кимдир сўради:

      – У дарров ўлдими?

      – Ҳа, – деди Закхей, – дарров десаям бўлади. Ўқ бош чаноғини тешиб ўтди.

      – Ҳа, ўқнинг нишонга теккани шу, – деди шерикларидан бири. – Ўқ мияни тешиб ўтса, ўша заҳоти ўлади одам.

      Бутун бостирмага жимлик чўкди. Ҳамма ухлаганди.

      Назоратчи кўп ўтмай, ошпазнинг ёрдамчиларидан бирини унинг ўрнига тайинлади. Шогирд баҳордан бери анча нарсани ўрганиб, қўли келишиб қолганди. Бугун у устозининг ўрнини эгаллади. У Поллининг ўлимидан жуда хурсанд эди. Ахир, энди у бош ошпаз-да!

      То ўрим тугагунча ҳаммаси бир маромда кечди. Поллини ҳам энди ҳеч ким эсламай қўйди. Шўрликнинг жасади буғдойзорнинг аллақайси пучмоғида кўмилганди. Начора, бўлар иш бўлди!

      Октябрь келиши билан ишчилар хайрлашув зиёфатини ташкил қилиш ва кейин ҳар томонга тарқалиш мақсадида Биллиборидан энг яқин шаҳарчага жўнаб кетишди. Айни дамда улар бир-бири билан апоқ-чапоқ бўлиб қолишганди. Улар бир-бирини қучоқлаб, хайр-хўш қилишарди.

      – Сен қаерга борасан, Закхей? – сўради кимдир.

      – Сал узоқроққа, Ғарбга! – деди Закхей. – Балки Вайомингга борарман? Қишда яна ўрмонга бораман, дарахт кесишга!

      – Ҳа, унда яна кўришарканмиз, омон бўл, Закхей! Оқ йўл!

      Шериклар янкилар ўлкасининг турфа хил бепоён манзиллари бўйлаб тарқалишди. Закхей Вайомингга йўл олди.

      Саҳро эса аввалгидек чексиз уммон мисол чайқаларди. Унинг тепасида октябрь қуёши ўзининг игнадек ўткир нурларини аямай сочарди…

      ТОМАС МАНН

      (1875–1955)

      ГЕРМАНИЯ

      Германиялик ёзувчи, романнавист Пауль Томас Манн 1875 йили Любекда туғилган. Гимназияда ўқиб юрган кезлариёқ Томас «Баҳорги момақалдироқ» деб номланган адабий-фалсафий журналга асос солган. Унинг биринчи ҳикоялар тўплами 1898 йили «Кичкина хўжайин Фридеманн» номи билан чоп этилган. Унинг «Тонио Крегер», «Тристан», «Қирол ҳазратлари», «Венецияда ўлим», «Сеҳрли тоғ», «Марио ва сеҳргар», «Доктор Фаустус», «Маҳбуб», «Қора оққуш», «Авантюрист Феликс Крулнинг эътирофи» каби кўплаб роман ва қиссалари адабиёт муҳибларининг меҳрини қозонган. 1929 йили Томас Манн Нобель мукофотини қўлга киритади. Ёзувчи 1955 йилда вафот этган.

      Немис тилидан Мирзаали АКБАРОВ таржимаси

      КЎНГИЛ ҚОЛСА, ЁМОН БЎЛАРКАН

      Гапнинг рости, манови жанобнинг ғалати гапларидан бутунлай довдираб қолгандим ва ҳозир ҳам уларни худди ўшандек тарзда такрорлаб беролмасам керак, деб қўрқаман, негаки ўша оқшом бошқалар ҳам ундан худди менга ўхшаб ғоят мутаассир бўлган эдилар. Бунга балки мутлақо нотаниш одамнинг ғаройиб, ҳайрон қолдирадиган даражадаги самимияти сабаб бўлгандир, эҳтимол…

      Ўша нотаниш кимсани биринчи марта бундан икки ойча муқаддам Сан Марко майдонида учратгандим. Кенг майдон бўйлаб айланиб юрган одамлар камчил, мовий осмон сари бўй чўзиб турган, заррин нақшлар билан безатилган ҳашаматли, ажойиб бино олдидаги байроқлар денгиз тарафдан эсаётган енгил СКАЧАТЬ