Афсун. Наргиз Асадова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Афсун - Наргиз Асадова страница 12

Название: Афсун

Автор: Наргиз Асадова

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-789-9

isbn:

СКАЧАТЬ чўчқани қаранглар, сувимни ишлатибди, шуям инсофданми?

      – Ол, сувингни, – дея сув идишни илгари сурди Закхей. – Энди менга кераги йўқ.

      Ошпаз муштини дўлайтириб сўради:

      – Манавини кўряпсанми?

      – Ҳа, нима бу? – деди Закхей.

      – Ҳозир кўрасан.

      – Нима қиласан?

      Бирдан кучли зарба эшитилди. Кейин жавоб зарбалари… Томошабинлар тўполонни ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатишар, олқишлашарди.

      Закхей ҳужумларга ортиқ дош беролмади.

      Кичик жуссали, шабкўр ирланд ҳар қанча ғазаб отига минса-да, унинг калтабақай қўли ошпазнинг адабини беришга ожизлик қиларди. Ниҳоят у ён тарафга гандираклаб бир неча қадам юрди ва ағанаб тушди.

      Ошпаз атрофдагиларга юзланди:

      – Қулатдим. Баттар бўлсин! Аскарнинг кучи шунақа бўлади.

      – У ўлди, шекилли, – деди кимдир. Ошпаз елка қисди.

      – Ўлса ўлар, – деди бефарқлик билан.

      У айни дамда оломон ўртасида ўзини қанчалик буюк, ғолиб ва қудратли ҳис этарди. У бошини кўтариб, ўзини янада улуғвор кўрсатиш учун шоирона ташбеҳлар излашга тушди:

      – Уни шайтони лаиннинг инон-ихтиёрига топширгум! Ётаверсин! Нима, у америкалик Даниел Венбстермидики, келиб менга пудинг қандай пиширилишини ўргатса? Менга-я? Кимсан генераллар учун таом пиширган ошпазга-я?

      Ҳамма Поллини олқишларди.

      Шу пайт Закхей яна оёққа қалқди ва худди олдингидек журъат ва далда билан қичқирди:

      – Қани, мард бўлсанг майдонга туш, қуёнюрак!

      Оломон жунбишга келди, аммо ошпаз ҳамдард табассум билан сўз қотди:

      – Бемаънилик! Бу билан олишдим нима-ю, манави чироқ билан олишдим нима!

      У чироқни кўтарганча ғолибона қадамлар билан ошхонани тарк этди. Воқеа жойига зулмат чўккач, томошабинлар ҳам ётоққа йўл олишди.

      Закхей кўйлагини қўлга олиб, яхшилаб сиқди ва эгнига кийиб олди. Кейин бошқаларнинг ортидан лўкиллаганча ўз тўшаги томон кетди.

III

      Эртаси куни Закхей буғдойзор ўртасида ўзининг ўрим машинасига ёғ суриш билан овора эди. Бугун қуёш тафти анча юқори бўлгани учунми, унинг кўзойнаги тер томчилари билан тўлган эди.

      Бирданига от нимадандир ҳуркдими, бирор ҳашарот чақдими, олдинга тортиб кетди. Закхей дод солганча сакраб ўрнидан турди. Бироздан сўнг у буғдойзор ўртасида чап қўлини ҳавода силкитиб, у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Ундан сал нарида буғдой ўраётган ишчи отини тўхтатиб ундан сўради:

      – Нима бўлди?

      – Бир дақиқа тўхта, – ўтинди Закхей.

      Ишчи тўхтаганида Закхей унга қон чакиллаб томаётган қўлини кўрсатди.

      – Машинанинг ўроғи бармоғимни юлиб кетди. Кўзим яхши кўрмайди. Бармоғимни қидиришиб юбор.

      Шериги ўтлоққа учиб тушган кесик бармоқни осонгина топди. Бармоқлар худди аллақачон жони чиққан митти жасадни эслатарди.

      Закхей бармоқни кўзига СКАЧАТЬ