Афсун. Наргиз Асадова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Афсун - Наргиз Асадова страница 10

Название: Афсун

Автор: Наргиз Асадова

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-789-9

isbn:

СКАЧАТЬ тундан оққанда хонада ака ва ука ёлғиз қолдилар.

      Радҳамукунд негадир сукут сақлаб, жим ўтирарди. У мук тушган кўйи каравотнинг бурчагидаги чойшаб чеккасини иккала қўли билан текислай бошлади. Шашибҳушаннинг эса нафас олиши тобора оғирлашмоқда эди.

      Радҳамукунд каравотнинг қуйи томонига ўтиб ўтирди-да, беморнинг оёқларини меҳр билан уқалай туриб, деди:

      – Акажон, мендан жуда катта гуноҳ ўтган, бугун шуни сизга айтаман. Айтмасам, юрагимда бир умр армон бўлиб қолади…

      Шашибҳушан индамади. Радҳамукунд ора-чора чуқур хўрсиниб давом этди:

      – Ака, бу гапларни айтишга тилим ҳам бормаяпти. Мен ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Агар дунёда мени тушунадиган бирон зот топилгудек бўлса, у – сиз. Болалигимиздан икковимизнинг ўй-фикримиз ҳам, орзу-умидларимиз ҳам бир хил эди, фақат афтимиз фарқ қиларди, холос. Яна бир фарқ шуки, сиз бой, мен бўлсам камбағал эдим. Қарасам, шу важдан сиз билан менинг орам бузиладиган. Охири бахайр бўлсин деб, шу фарқни йўқотишга жазм қилдим. Ака, ер солиғига берган пулларингизни менинг ўзим ўғирлаб, мулкингизни атайдан мусодара қилдиргандим…

      Шашибҳушаннинг юзида ўзгариш бўлмади: ҳайрат ё таажжубдан ном-нишон ҳам йўқ эди. У синиқ жилмайиб қўйди ва мулойим оҳангда хириллаганча деди:

      – Ука, нима қилган бўлсанг, тўғри қилгансан. Ўша ўйлаган ниятинг рўёбга чиқди-ку! Кейин барибир мени қанотинг остига олдинг-ку!..

      У сал тин олгач, яна синиқ жилмайди, икки томчи ёш юзлари оша думалаб кетди.

      – Кечиринг мени, ака, кечиринг! – деди Радҳамукунд акасининг оёқларига бош уриб.

      Шашибҳушан «бери кел» дегандай ишора қилди-да, укасининг қўлидан тутиб деди:

      – Мен сенга айтсам, ҳамма гапдан хабарим бор эди. Сен билан тил бириктирган одам келиб, менга бу сирни ошкор қилганди. Ўшандаёқ сени кечирганман.

      Радҳамукунд хижолатдан чўғдай ётган юзини иккала қўли билан тўсиб йиғлай бошлади. Сал ўтгач, ўзини қўлга олиб деди:

      – Акажон, агар кечирган бўлсангиз, мулкингизга ҳам ўзингиз эгалик қилинг. Бир оғиз гапингиз, йўқ деманг, ака…

      Аммо Шашибҳушан тилдан қолган эди. У Радҳамукунднинг юзига тикилиб қараганча ўнг қўлини ҳорғин кўтариб туширди. Бу билан нима демоқчи – билиш қийин эди. Шуниси ҳам борки, ака ишорасини ука тушунган бўлса, эҳтимол.

      КНУТ ҲАМСУН

      (1859–1952)

      НОРВЕГИЯ

      Норвег адабиётининг энг машҳур вакили Кнут Ҳамсун 1859 йил 4 августда туғилган. Адиб ижодини шеъриятдан бошлаган. Бироқ 1890 йилда у ёзган «Очлик» романи адибга фақат Норвегияда эмас, ундан ташқарида ҳам катта шуҳрат олиб келган. Ҳамсуннинг ижодида «Пан», «Виктория», «Мистериялар», «Тентак», «Август», «Ҳалқа туташади», «Ўт босган сўқмоқлар» каби асарлари уни ўқувчиларнинг севимли адиблари сафига қўшади. «Ер мевалари» ёзувчи ижодий фаолиятининг энг юқори чўққиси бўлиб, айнан шу асари учун у 1920 йилда Нобель мукофотига СКАЧАТЬ