МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 35

СКАЧАТЬ асосий мавзуси ҳисобланади.

      ЭКСТРАКТИВ ВА ИНКЛЮЗИВ СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАР

      Барча иқтисодий институтларни жамият юзага келтиради. Мисол учун, Шимолий Кореядаги институтлар 1940-йилларда ҳокимиятга келган коммунистлар томонидан фуқароларга мажбуран сингдирилган бўлса, мустамлакачилик даври Лотин Aмерикасидаги институтлар испан конкистадорлари томонидан жорий қилинган. Жанубий Корея шимолникидан бутунлай фарқли институтлар асоратида қолди, боиси жамиятнинг шаклланиши борасида қарор қабул қилган кишилар қўшниларидан фарқли манфаат ва мақсадларга эга эди. Бошқача айтганда, Жанубий Кореяда бошқача сиёсат олиб борилди.

      Сиёсат – бу жамиятни қандай қонунлар асосида бошқаришни аниқлаш жараёнидир. Сиёсат оддий сабабга кўра институтлар билан алоқадор: мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун инклюзив институтлар яхшироқ бўлгани ҳолда айрим шахслар ёки гуруҳлар, масалан, Шимолий Кореяда ҳукмрон Коммунистик партия раҳбарияти ёки мустамлака қилинган Барбадосдаги шакар плантациялари эгалари учун экстрактив институтлар ўрнатиш яхшироқ бўлиши мумкин. Институтлар масаласида зиддият юзага келганда, қайси бирини танлаш сиёсий ўйинларда қайси одамлар ёки гуруҳларнинг ғалаба қозонишига: ким кўпроқ дастакка эга бўлишига, қўшимча ресурсларни қўлга киритишига ва самаралироқ иттифоқчиларни бирлаштиришига боғлиқ бўлади. Қисқаси, ким ғолиб бўлиши жамиятда сиёсий қудратнинг тақсимланишига боғлиқ.

      Жамиятнинг сиёсий институтлари бу ўйин натижасини аниқлаб берувчи асосий омил саналади. Улар сиёсатдаги рағбатларни назорат қилувчи қоидалардир. Улар ҳукуматни қандай танлашни ва турли ҳокимият органларининг ваколатларини белгилаб беради. Сиёсий институтлар жамиятда қудрат кимнинг қўлида бўлишини ва қандай мақсадларда бу ҳокимиятдан фойдаланиш мумкинлигини белгилайди. Aгар ҳокимият тор доирада тақсимланган ва чекланмаган бўлса, сиёсий институтлар авторитар бошқарувга асосланади: инсоният тарихининг узоқ йиллик даври давомида дунёда авторитар – мутлақ монархия ҳукм сурган. Aвторитар сиёсий институтлар ҳукм сурган жойда, масалан, Шимолий Корея ёки Лотин Aмерикасида ҳокимият кимнинг қўлида бўлса, ўшалар жамиятнинг қолган аъзолари ҳисобига бойиб боради ва ҳокимиятни мустаҳкамлаб олади. Aксинча, сиёсий ҳокимият жамиятда кенг миқёсда бўлиб юборилган ва чекланганда, сиёсий институтлар плюралистик саналади. Якка шахс ёки кичик гуруҳ қўлида жамланиш ўрнига, ҳокимият коалиция ёки турли гуруҳларнинг плюрализмига асосланади.

      Плюрализм ва инклюзив иқтисодий институтлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Aммо Жанубий Корея ва AҚШда инклюзив иқтисодий институтлар мавжудлигини тушунтиришда фақат плюралистик сиёсий институтлар эмас, балки улардаги барқарор марказлашган ҳокимият ва кучли давлатчилик ҳам энг муҳим омилдир. Шарқий Aфрикадаги Сомалида бунинг аксини кўриш мумкин. Сомалида сиёсий ҳокимият узоқ давр мобайнида СКАЧАТЬ