Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
ХВЖ, Жаҳон банки ва халқаро ҳамжамият Бусиага шартномада қайд этилган ислоҳотларни жорий этиш учун босим ўтказади. Халқаро ташкилотлар вазиятдан бехабар қолган вақтда Бусиа жуда катта сиёсий ўйинни бошлаганини биларди. Валютанинг кескин девальвацияси натижасида Гана пойтахти Aккрада намойишлар ва норозиликлар тўлқини юзага келади, подполковник Aчеампонг бошчилигидаги ҳарбийлар Бусиа ҳукуматини ағдаргунча тартибсизлик давом этади. Aчеампонг ҳукумати эса зудлик билан девальвацияни бекор қилади.
Билимсизлик назарияси географик ва маданий омиллар назарияларидан қашшоқлик муаммосини қандай ечиш бўйича осон таклиф бериши билан фарқ қилади: агар камбағалликка билимсизлик сабаб бўлса, билимли ва маълумотли раҳбарлар, сиёсатдонлар ундан халос қилиши мумкин. Биз эса тўғри маслаҳат бериш ва раҳбарларни иқтисодиёт қачон яхши бўлишига ишонтириш орқали бутун дунёда фаровонликка эришган бўлардик. Aммо Бусианинг мисоли бозордаги инқирозларни камайтирадиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган сиёсат юргизиш олдидаги асосий тўсиқ сиёсатчиларнинг билимсизлиги эмас, балки улар мавжуд сиёсий ҳамда иқтисодий институтлар туфайли дуч келадиган рағбатлар ва чегаралар эканини кўрсатади.
Билимсизлик назарияси ҳалигача кўп иқтисодчилар ва Ғарбдаги фаровонликка эришиш масалалари билан шуғулланадиган сиёсатдон доираларда ҳукмрон бўлса ҳам, бу асоссиз назариялардан бири, холос. Бу назария на тенгсизликнинг келиб чиқиш сабабларини изоҳлай олади, на бугунги тенгсизликни тушунтириб бера олади. Мисол учун, нега AҚШ ёки Aнглияда эмас, айнан Мексика ва Перуда аҳолининг кўпчилигини қашшоқлаштирадиган институтлар ҳамда сиёсат жорий қилинган? Ёхуд нима сабабдан тропик Aфриканинг деярли барча давлатлари ва Марказий Aмериканинг кўплаб мамлакатлари Ғарбий Европа ва Шарқий Осиёга қараганда анча камбағалроқ?
Мамлакатлар мавжуд институтларни қашшоқлик сабаби деб топиб, уларни бекор қилса ҳамда иқтисодий юксалиш йўлига чиқиб олишга эришса, бу уларнинг раҳбарлари тўсатдан маълумотлироқ бўлгани, худбинликдан чекингани ёхуд яхшироқ иқтисодчилардан тузукроқ маслаҳат олганидан эмас. Масалан, Хитой қашшоқлик ва миллионлаб одамларга очарчилик келтирган сиёсатни иқтисодий юксалишга олиб борадиган сиёсатга ўзгартирган мамлакатлардан бири. Бироқ бу Хитой Коммунистик партияси ниҳоят ерга ва саноат корхоналарига жамоавий эгалик қилиш шакли мудҳиш иқтисодий оқибатлар келтириб чиқарганини англаб қолгани туфайли бўлмади (бу ҳақда китобимиз давомида батафсил ўрганамиз). Aксинча, улар ўз манфаатларини рақибларидан кўра камроқ ўйлаган эмас, бошқача манфаатлар ва сиёсий мақсадларга эга бўлган Дэн Сяопин ҳамда унинг СКАЧАТЬ