Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Билимсизлик назарияси жаҳондаги тенгсизликни тушунтира оладими? Aфрика давлатларининг дунёнинг бошқа ўлкаларига қараганда камбағаллиги сабаби уларнинг раҳбарлари мамлакатни бошқариш бўйича бир хил янглиш қарорлар қабул қилишгани-ю, бу уларни қашшоқлик сари етаклаган бўлиши мумкинми? Ёки Ғарбий Европа мамлакатларидаги етакчилар нисбатан муваффақият қозонишига улардаги ахборот ва маслаҳатгўйларнинг яхшироқлиги сабаб бўлганми? Билимсизлик назарияси жаҳондаги тенгсизликни англашга фақат қисман ёрдам бериши мумкин, тарихда шундай ёрқин мисоллар мавжудки, ҳукмдорлар қабул қилган ҳалокатли қарорлар уларнинг оқибати қандай бўлишини билмаслик туфайли содир бўлган.
Aфтидан, Британиядан мустақилликка эришгандан сўнг кўп ўтмай, Ганада юз берган иқтисодий инқирозга билимсизлик сабаб бўлган. Ўша пайтда Кваме Нкрума ҳукуматида маслаҳатчи сифатида ишлаган британиялик иқтисодчи Тони Киллик кўп муаммоларни батафсил ёзиб қолдирган. Нкрума юргизган сиёсат ривожланаётган давлат саноатига қаратилган бўлиб, умуман самара бермаган. Киллик шундай хотирлайди:
Пойабзал фабрикаси… шимолдаги кушхона 500 милдан ортиқ масофадаги тери ташиш линияси орқали жанубда жойлашган тери ошлаш корхонаси (ҳозирда фаолият кўрсатмайди) билан боғланган. Чармни мамлакат марказида, кўнчилик корхонасидан 200 мил шимолда жойлашган Кумасидаги пойабзал фабрикасига ташиб келтиришга тўғри келади. Пойабзалнинг асосий бозори Aккра шаҳрида бўлгани учун тайёр маҳсулотларни яна 200 мил йўл босиб жанубга олиб бориш лозим эди.
Киллик анчагина эҳтиёткорлик билан бу корхонанинг “самарадорлиги нотўғри жойлаштириш туфайли барбод қилингани”ни қайд этади. Пойабзал корхонаси шунга ўхшаш кўплаб лойиҳалардан бири эди. Шундай корхоналардан яна бири Гананинг манго етиштирилмайдиган вилоятида қурилган манго консервалаш заводи бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати бутун дунёдаги мангога бўлган талабдан ҳам юқори эди. Шунга ўхшаш ўйламай йўлга қўйилган, кўпдан-кўп бемаъни иқтисодий лойиҳаларга Нкрума ва унинг маслаҳатгўйларининг тўғри иқтисодий сиёсат усулларидан бехабарлиги сабаб бўлмаганди. Нкрума ихтиёрида Киллик ва Нобель мукофоти лауреати Артур Льюис каби шахслар бор эдики, улар ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати хатолигини биларди. Нкруманинг иқтисодий сиёсати унга сиёсий тарафдорларни сотиб олиш ва ғайридемократик тузумни сақлаб қолиш учун керак эди.
Гананинг мустақилликка эришгандан кейинги самарасиз натижаларида ҳам, қониқарсиз иқтисодий бошқарувга оид бошқа сон-саноқсиз мисолларда ҳам билимсизликни айблаш ноўрин. Ниҳоят, агарда муаммо билимсизликда бўлганда, яхши ниятли ҳукумат раҳбарлари қандай сиёсат билан фуқароларнинг даромадлари ва ижтимоий аҳволини яхшилаши СКАЧАТЬ