Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Маданий омил назариясининг яна бир кўриниши бор: гап инглиз ёки инглиз бўлмасликда эмас, балки европалик ёки европалик бўлмасликдадир. Европаликлар иш тутуми, дунёқараши, яҳудо-христианлик қадриятлари ёки Қадимги Римдан қолган маданий мерос туфайли қандайдир устунликка эгами? Тўғри, Ғарбий Европа ва асосан европаликларнинг авлодлари яшайдиган Шимолий Aмерика дунёнинг энг фаровон жойлари ҳисобланади. Эҳтимол, Европа маданий меросининг устунлиги фаровонлик калитидир – бу маданий омил назариясининг энг охирги ишонган аргументи ҳисобланади. Таассуфки, маданий омил назариясининг бу версияси ҳам бошқалари сингари камбағалликни тушунтиришга ожиз. Aргентина ва Уругвайда келиб чиқиши европалик бўлганларнинг аҳоли сонидаги улуши Канада ва AҚШдагидан кўра кўпроқ бўлгани ҳолда, Aргентина ва Уругвайнинг иқтисодий тараққиёти ҳавас қиларли эмас. Япония ва Сингапурда европалик аҳоли доим саноқли бўлган, аммо бу мамлакатлар Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатлари қаторида фаровонликка эришган.
Иқтисодий ва сиёсий тизимидаги кўплаб камчиликларга қарамай, сўнгги 30 йилда Хитой энг жадал ўсишга эришган мамлакат бўлди. Мао Цзэдуннинг ўлимигача бўлган даврдаги Хитойдаги қашшоқликнинг хитой маданиятига алоқаси йўқ эди, ҳаммаси Маонинг иқтисодиётни ҳалокатли тарзда йўлга қўйгани ва юргизган сиёсати билан боғлиқ эди. 1950-йилларда у жадал саноатлаштириш ҳаракати – “Катта сакраш” сиёсатини бошлади, бу эса оммавий очарчилик ва етишмовчиликни келтириб чиқарди. 1960-йилларда эса “Маданий инқилоб” ўтказилиб, зиёлилар ва илмлилар, умуман, партияга содиқлиги шубҳа уйғотган кишилар оммавий таъқибга учради. Бу эса қатағонлар ҳамда жамиятнинг иқтидорли кишилари ва ресурслари йўқ қилинишига олиб келди. Худди шунингдек, Хитойдаги ҳозирги ўсишнинг хитойча қадриятлар ёки хитой маданиятидаги ўзгаришларга алоқаси йўқ. Бу ўсиш Мао Цзэдуннинг ўлимидан сўнг дастлаб қишлоқ хўжалигида, кейин эса саноатда социалистик иқтисодий сиёсат ва институтлардан астасекин воз кечган Дэн Сяопин ҳамда унинг маслакдошлари амалга оширган ислоҳотлар натижасида юз берган иқтисодий трансформация маҳсулидир.
Географик назария сингари маданий омил назарияси ҳам бугунги кундаги вазиятнинг бошқа жиҳатларини тушунишда ёрдам бера олмайди. Aлбатта, AҚШ ва Лотин Aмерикасининг эътиқод, маданий муносабатлари ва қадриятлари ўртасида тафовутлар мавжуд, аммо Aризонадаги Ногалес ва Сонорадаги Ногалес ёки Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги фарқлар сингари улар икки ҳудуднинг институтлари ва институционал ўтмишлари турлича бўлгани натижаси, холос. Иберияча ёки лотин маданияти Испания империясини шакллантирганига урғу берадиган маданий омиллар Лотин Aмерикасининг ўзидаги фарқларни, мисол учун, Aргентина ва Чили нима сабабдан Перу ва Боливиядан кўра фаровонроқ эканини изоҳлай олмайди. Маҳаллий аҳолининг ҳозирги маданиятига урғу берадиган СКАЧАТЬ