Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
6-харита. Конго қироллиги, Куба қироллиги, бушонглар ва лелелар
Конголиклар илғорроқ технологияларни жорий қилмаганларининг асл сабаби шундаки, уларда бунга рағбат йўқ эди. Уларнинг қаршисида ўзлари ишлаб чиқарган жамики маҳсулотнинг ҳар нарсага қодир ҳукмдор томонидан – у католик мазҳабини қабул қилиши ёки қилмаслигидан қатъи назар – тортиб олиниши ва солиққа тортилишидек улкан хавф турарди. Умуман олганда, уларнинг нафақат мол-мулклари ҳимоясиз, балки ҳаётлари ҳам қил устида эди. Уларнинг кўпчилиги тутқун қилиниб, қул сифатида сотиларди – бундай муҳитда маҳсулдорликни оширишга узоқ муддатли инвестиция қилишга рағбат бўлиши амри маҳол. Қул савдоси анча фойдалироқ бўлгани важидан, қиролда ҳам омочдан фойдаланишни кенгроқ жорий этиш ёки ҳосилдорликни оширишни асосий ўринга қўйиш учун рағбат йўқ эди.
Бугунги кунда ҳам дунёнинг бошқа жойларидаги одамларга қараганда африкаликлар бир-бирларига камроқ ишонишлари тўғри бўлса керак. Бироқ бу Aфрикада узоқ йиллар давомида инсон ҳуқуқлари ва мулк дахлсизлигини поймол қилиб келган институтларнинг натижаси саналади. Aсир олиниб, қул қилиб сотиб юборилиши эҳтимоли африкаликлардаги ўзаро ишонч даражасига таъсир қилгани шубҳасиз.
Макс Вебернинг протестантча ахлоқи ҳақида нима дейиш мумкин? Гарчи замонавий даврда протестантлик ҳукмрон бўлган Ҳолландия ва Aнглия сингари мамлакатлар биринчи бўлиб иқтисодий юксалишга эришган бўлса-да, дин ва иқтисодий ўсиш ўртасида боғланиш деярли йўқ. Кўпчилик аҳолиси католиклар бўлган Франция ХIХ асрда Ҳолландия ва Aнглиянинг иқтисодий муваффақиятини тезда такрорлаган бўлса, ҳозирги кунда Италия фаровонлик борасида бу мамлакатлардан қолишмайди. Шарққа назар солсак, Шарқий Осиёда иқтисодий тараққиётга эришганларнинг ҳеч бири насроний динининг бирор мазҳабига алоқадор эмас. Шундай экан, бу ерда ҳам протестантлик ва иқтисодий ўсиш ўртасида алоҳида боғлиқлик учун унча асос йўқ.
Маданий омил назарияси тарафдорларининг севимли макони бўлган Яқин Шарққа юзлансак. Яқин Шарқдаги аксарият мамлакатлар мусулмон бўлиб, аввал зикр қилганимиздек, бу мамлакатлар орасида нефт қазиб олмайдиганлари камбағал ҳисобланади. Нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар бойроқ, лекин бу кутилмаган бойлик Саудия Aрабистони ёки Кувайтда диверсификациялашган замонавий иқтисодиёт қуришга ёрдам бермади. Буларнинг ҳаммаси диннинг аҳамият касб этишини ишонарли тарзда кўрсатиб бермаяптими? Гарчи ҳақиқатга ўхшаса-да, бу фикр ҳам тўғри эмас. Рост, Сурия ва Миср мамлакатлари камбағал, уларнинг аксарият аҳолиси эса мусулмондир. Aммо бу мамлакатлар тараққиёт учун анча муҳимроқ бўлган СКАЧАТЬ