Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Ногалес мисолига қайтайлик. Aввал ҳам қайд этилганидек, чегара деворидан шимолда ва жанубда жойлашган ҳудудларнинг маданияти кўп жиҳатдан бир хил. Уларнинг ўртасида ижрочилик, мавжуд меъёрлар ва қадриятлар бўйича фарқлар кузатилиши мумкин бўлсада, булар тенгсизликнинг сабаблари эмас, иккала шаҳарнинг бир-бирига ўхшамаган тараққиёт йўли натижаси, холос. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мексикаликлар ўртасидаги ўзаро ишонч, АҚШ фуқароларининг бир-бирига ишониш кўрсаткичидан пастроқ. Aммо ҳукумат наркокартелларни йўқ қила олмайдиган ва адолатли суд тизимини йўлга қўёлмайдиган шароитда мексикаликларнинг атрофдагиларга ишончи йўқлигига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Шимолий ва Жанубий Корея ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин (буни ҳали кейинги бобда муҳокама қиламиз). Жанубий Корея дунёдаги энг бадавлат мамлакатлардан бири бўлгани ҳолда, шимолдаги қўшниси сурункали очарчилик ва қашшоқлик билан курашиб келмоқда. Бугунги кунда Шимол ва Жанубнинг “маданияти” мутлақо фарқли бўлгани билан, бу иккала эгиз ўлканинг иқтисодий жиҳатдан бир-бирига ўхшамаган қисматга эришишида ҳеч қандай роль ўйнамаган. Корея яримороли кўп асрлик умумий тарихга эга. Корея уруши ва 38-параллел бўйлаб иккига бўлиниш юз беришидан олдин яриморол аҳолисининг тили, миллий мансублиги ва маданияти ҳайратланарли даражада бир хил бўлган. Худди Ногалесдаги каби бу ерда ҳам асосий нарса – чегара. Шимолдаги сиёсий тузум жанубдаги қўшнисидан мутлақо фарқли тартибларни жорий қилган, улар эса, ўз навбатида, бошқача имкониятларни юзага келтирган. Ногалеснинг иккала қисмини ёки иккала Кореяни ажратиб турган чегарадан шимолда ва жанубда жойлашган аҳоли маданиятидаги ҳар қандай фарқ уларнинг турмуш даражаларидаги тафовутнинг сабаби эмас, аксинча, натижасидир.
Aфрика ва Aфрика маданияти ҳақида нима дейиш мумкин? Тарихан, тропик Aфрика аҳолиси дунёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисидан кўра камбағалроқ бўлган. Минтақанинг кўҳна тамаддунлари ғилдирак, ёзув (Эфиопия ва Сомалини ҳисобга олмаганда) ва омочни кашф қила олмаган. Гарчи бу кашфиётлар ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Европа мамлакатлари мустамлакачилиги бошланишига қадар кенг қўлланилмаган бўлса-да, Aфрика халқлари улар ҳақида анча эртароқ хабардор бўлган. Европаликлар ғарбий соҳиллар бўйлаб СКАЧАТЬ