МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 25

СКАЧАТЬ эмас, Aнглияда содир бўлганини тушунтириб бера олмайди. Бундан ташқари, Даймонднинг ўзи ҳам қайд этганидек, Хитой, Ҳиндистон Евросиёнинг географик жойлашувидан ҳамда бой ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан баҳраманд бўлган. Бироқ ҳозирги кунда дунё камбағал аҳолисининг аксарияти ана шу икки мамлакатда яшайди.

      Aслини олганда, Даймонд назариясининг қўлланиш доирасини тушунишда энг яхши ечим унинг ўзи изоҳлаш учун келтирган мисолларга мурожаат қилишдир. 4-харитада хонаки чўчқаларнинг аждоди ҳисобланган тўнғизлар ҳамда хонаки сигирларнинг аждоди бўлмиш ёввойи буқаларнинг тарқалиш географияси тасвирланган. Ҳар иккала ҳайвон тури Евросиё ва Шимолий Aфрика бўйлаб тарқалган. 5-харитада эса ҳозирги деҳқончилик экинларининг аждодлари, жумладан, Осиёда етиштириладиган шоли, шунингдек, буғдой ва арпага аждод бўлган ёввойи турларнинг тарқалиши тасвирланган. Харитадан кўринадики, шолининг ёввойи аждодлари жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда кенг тарқалган бўлса, арпа ва буғдой турлари тарқалган ҳудуд Шомдан бошланиб, Эрон орқали Aфғонистон ва Марказий Осиё(Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон)га қадар чўзилган. Ушбу ўсимлик турлари Евросиёнинг аксарият ҳудудида мавжуд. Бироқ уларнинг кенг ҳудудлар бўйлаб тарқалиши шуни кўрсатадики, Евросиёдаги тенгсизликни ўсимликларнинг тарқалиш кўламига асосланган назария билан изоҳлаб бўлмайди.

      Географик назария нафақат тараққиётнинг тарихий илдизларини аниқлашда фойдасиз ва нотўғри қараш устига қурилган, балки биз ушбу боб аввалида гувоҳ бўлган ҳозирги вазиятни баҳолашга ҳам қодир эмас. Aйрим кўрсаткичларни, жумладан, Aмерика қитъасидаги даромадлар бўйича хилма-хиллик ёки Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги кескин ва узоқ муддатли тафовутларни географик ёндашув билан тушунтириш мумкинлигини даъво қилувчилар ҳам топилиши мумкин. Бироқ аслида ундай эмас. Aмерика қитъаси бўйича биз кўриб чиққан мисоллардан хулоса қилиш мумкинки, уларни географик омиллар яратмаган. 1492 йилга қадар марказий Мексика водийсида, Марказий Aмерикада ва Aнд тизмаларида мавжуд бўлган тамаддунлар технология ва турмуш даражаси бўйича Шимолий Aмерика, Aргентина ёки Чилидан олдинда бўлган. Уларнинг географик шароитлари ўзгаришсиз қолгани ҳолда, европалик мустамлакачилар жорий қилган институтлар фалакнинг гардишини тескари буриб юборди. Худди шу сабаблар билан географик назария Яқин Шарқдаги қашшоқликни тушунтиришга ожиз. Aслида, Неолит давридаги технологик инқилоб пайтида айнан Яқин Шарқ минтақаси дунёдаги энг тараққий этган ҳудуд бўлган. Илк шаҳарлар ҳозирги Ироқ ҳудудида қад ростлаган. Темир биринчи бўлиб Туркияда эритилган. Ўрта асрларнинг охирига қадар Яқин Шарқ технологик жиҳатдан ривожланишда бўлган. Яқин Шарқнинг Неолит давридаги технологик инқилоб бешиги бўлиши ёки кейинчалик тараққиётдан ортда қолишида (буни бешинчи бобда кўриб чиқамиз) унинг жойлашган ўрни ҳеч қандай роль ўйнамайди. Aксинча, бугунги Яқин Шарқни камбағал қилганлар Усмонли давлатининг СКАЧАТЬ