МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 24

СКАЧАТЬ деҳқончилик билан шуғулланиш кенг тарқалган ҳудудларда дунёнинг бошқа жойларига қараганда тезроқ содир бўлди. Даймонднинг фикрича, ҳайвон ва ўсимлик турлари тарқалиши билан боғлиқ хилма-хил шароитлар туфайли деҳқончилик ривожи бир хил кечмаган ва натижада, турли қитъаларда технологик ўзгариш ва тараққиётнинг ҳар хил йўналишлари юзага келган.

      Гарчи Даймонднинг хулосалари у ечишга уринган жумбоқ борасида асосли ёндашув бўлса-да, унинг қарашлари замонавий дунёдаги тенгсизликни изоҳлаш учун ожизлик қилади. Масалан, Даймонд испанларнинг Aмерикадаги тамаддунлар устидан ғалабасини уларнинг деҳқончилик бўйича узоқ тарихга эга тажрибаси ва яхшироқ технологиялари билан боғлайди. Бироқ мана шу жойда бир нарсани тушунтиришга эҳтиёж сезилади: бир замонлар ацтеклар ва инклар империясига қарашли бўлган ерларга бугун эгалик қилаётган мексикаликлар ва перуликлар камбағаллигининг сири нимада? Буғдой, арпа ва отларга эгалик қилиш испанларни инклардан кўра бадавлатроқ қилгани ҳолда, иккала халқнинг даромадлари ўртасидаги тафовут у қадар катта бўлмаган. Испанияликлар ва инкларнинг ўртача даромади ўртасидаги ўзаро фарқ икки баравардан камроқ эди. Даймонд илгари сурган назарияга кўра, инклар уларга номаълум бўлган ҳайвон ва ўсимлик турлари ҳамда ўзлари ўйлаб топа олмаган технологиялар билан таништирилганда, тез орада испанларнинг турмуш даражасига етиб олишлари керак эди. Бироқ амалда бундай бўлмади. Aксинча, ХIХ – ХХ асрларда Испания ва Перу аҳолисининг даромадлари ўртасида жуда катта тафовут юзага келди. Бугунги кунда ўртаҳол испаниялик ўртача перуликдан олти баравар бадавлатроқ. Даромадлар ўртасидаги бундай фарқ Испания ва Перунинг хонакилаштирилган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ёки ерларининг унумдорлиги билан эмас, балки замонавий саноат технологияларининг нотекис тарқалиши билан боғлиқ.

      Испания бироз кечикиб бўлса-да буғ машинаси, темир йўллар, электр энергияси, механизациялаштириш ва ишлаб чиқаришда завод-фабрикалардан фойдаланиш каби технологияларни жорий этди, Перуда эса бу технологиялар жорий қилинмади ёки нари борса, жуда секин ёхуд чала амалга оширилди. Бундай технологик фарқ бугун ҳам сақланиб қолмоқда, нафақат сақланиб қолмоқда, балки янгича технологиялар, жумладан, ахборот технологиялари кўплаб ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларнинг келажакдаги тараққиётига асос бўлаётган экан, тафовут миқёси катталашиб боряпти. Даймонднинг назарияси буларни тушунтиришга ожизлик қилади: нима сабабдан ана шундай муҳим технологиялар даромадларнинг дунё бўйлаб тарқалиши ва тенглашувига олиб келмаяпти? Нега беш юз йил муқаддам битта тамаддун таркибида бўлган Шимолий Ногалес чегарадан жанубда жойлашган “эгизаги”дан кўра анча бадавлатроқ?

      Ногалес мавзуси Даймонд назарияси билан боғлиқ яна бир муҳим муаммога эътиборимизни қаратади: аввалроқ кўриб ўтганимиздек, инклар ва ацтеклар империяларининг ҳар қандай нуқсонларига СКАЧАТЬ