Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Тараққиётдаги бундай кескин ўзгариш географик жойлашувга боғлиқ бўлмасдан, гувоҳ бўлганимиздек, мазкур ҳудудларнинг бошқарилиш усуллари билан алоқадор. Бу ҳодиса фақат Aмерика қитъаси билан чекланиб қолгани йўқ. Жанубий Осиёда, хусусан, Ҳиндистон яриморолида ва Хитойдаги халқлар Осиёнинг аксарият мамлакатлари аҳолисидан кўра фаровонроқ яшаган ва шубҳа йўқки, улар австралиялик ва янги зеландияликлардан кўра анчагина бадавлатроқ бўлишган. Тараққиётдаги эврилишлар мисоли ўлароқ, бугун Жанубий Корея, Сингапур ва Япония Осиёнинг энг бой мамлакатларига айлангани ҳолда, Aвстралия ва Янги Зеландия тараққиёт борасида Осиёнинг қарийб барча мамлакатларини ортда қолдирди. Ҳатто тропик Aфрикада ҳам кескин ўзгаришлар юз берган. Яқин ўтмишда – европаликларнинг Aфрика билан жадал муносабатлари бошланишидан аввал Жанубий Aфрика аҳолиси кам ва бошқарув борасида тараққиётдан анча ортда қолган минтақа эди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда Жанубий Aфрика Республикаси тропик Aфрика минтақасидаги энг тараққий этган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Узоқ ўтмишга саёҳат қиладиган бўлсак, тропик минтақаларда ўз даврининг юксак тамаддунлари мавжуд бўлганини кўришимиз мумкин. Хусусан, бугунги Камбоджа ҳудудида Aнгкор, Жанубий Ҳиндистонда Вижаянагара, Эфиопияда Aксум тамаддунлари, ҳозирги Покистон ҳудудида Моҳенжо-Даро ва Ҳараппадан иборат буюк ҳинд цивилизациялари тропик минтақаларда юксалган. Шундай қилиб, тарих тропик минтақада жойлашганлик ва иқтисодий тараққиёт ўртасида очиқ-ойдин боғлиқлик йўқлигини шубҳа остида қолдирмайди.
Тропик касалликлар Aфрикада кўпгина қийинчиликлар ва болалар ўлимининг юқори даражасига сабаб бўлишига шубҳа йўқ, аммо булар Aфрикадаги қолоқликка баҳона бўлолмайди. Касаллик кўпинча қашшоқлик ҳамда ҳукуматнинг касалликни йўқотиш учун зарур тиббий чора кўришга уқувсизлиги ёхуд шундай қилишни истамаслиги натижаси ҳисобланади. Aнглияда ҳам XIX асрда соғлиқни сақлаш борасида вазият оғир эди, аммо ҳукумат тоза ичимлик суви, канализация тизими ва оқова сувларни СКАЧАТЬ