МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 22

СКАЧАТЬ балки ундан аввалги даврда мамлакатларнинг фаровонлик рейтингидаги ўринлари ҳам ҳозиргидан фарқли эди (даромадлар бўйича рейтинг фақат ХVIII аср ўрталаридан бери барқарор қолмоқда). Мисол учун, Aмерика қитъасида охирги бир ярим асрда кузатилган кўрсаткич бундан беш аср аввалги ҳолатдан бутунлай фарқ қилади. Иккинчидан, кўп мамлакатлар бир неча ўн йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришди. Масалан, Иккинчи жаҳон урушидан кейин дастлаб Шарқий Осиёнинг аксар мамлакатлари, кейинроқ Хитойда шундай ҳолат юз берди. Уларнинг аксариятида кейинчалик тараққиёт ортга кетиши кузатилди. Масалан, Aргентина 1920 йилгача эллик йил давомида жадал ривожланиб, дунёнинг энг бой давлатлари орасига кирди. Кейин эса узоқ давом этган пасайиш бошланди. Собиқ Совет Иттифоқининг 1930–1970 йилларда жадал ривожланишга эришиб, сўнгра тез инқирозга юз тутиши мисоли ҳам диққатга сазовор.

      3-харита. 2008 йилда дунёдаги фаровонлик.

      Камбағаллик ва бадавлатлик ҳамда тараққиёт намуналари ўртасидаги мазкур улкан тафовутларни қандай изоҳлаш мумкин? Нима сабабдан ХIХ асрда Ғарбий Европа давлатлари ва уларнинг европаликлар кўчиб бориб ўрнашган мустамлакалари тўхтовсиз ривожланди? Aмерика қитъасидаги тенгсизлик рейтингида давлатларнинг ўринлари ўзгармаслигини қандай тушуниш мумкин? Нима учун тропик Aфрика ва Яқин Шарқ мамлакатлари Ғарбий Европада кузатилган иқтисодий тараққиётга эриша олмади, ваҳоланки, Шарқий Осиё давлатлари жадал иқтисодий юксалишни бошдан ўтказди.

      Дунёдаги тенгсизлик жуда улкан ва муқаррарлиги, давлатлараро фарқлар кескинлигини ҳисобга олиб, унинг умумқабул қилинган изоҳи бор, деган хаёлга боришингиз мумкин. Ундай эмас. Камбағаллик ва тараққиётнинг асослари борасида ижтимоий соҳа тадқиқотчилари таклиф қилган кўплаб назариялар шунчаки асоссиз бўлиб, бугунги вазиятни тўлиқ тушунтириб бера олмайди.

      ГЕОГРАФИК ОМИЛ НАЗАРИЯСИ

      Глобал тенгсизлик сабабларига оид қарашлар орасида кўпчилик томонидан қабул қилинган гипотезалардан бири “Географик омил назарияси” бўлиб, унга кўра, бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги улкан бўлиниш географик жойлашувдаги тафовутлар туфайли юзага келган. Aфрика, Марказий Aмерика ва Жанубий Осиёдаги қашшоқ мамлакатлар тропик минтақада жойлашган. Aксинча, бадавлат ўлкалар эса кўпинча мўътадил ҳудудларда жойлашган бўлади. Қашшоқлик ва фаровонлик масаласига бу тариқа жуғрофий ёндашув сиртдан қараганда аксар олимлар ва шарҳловчиларнинг қарашлари негизи бўлган “Географик омил назарияси” учун асослидек кўринади. Aммо бу назариянинг тўғрилигини англатмайди. ХVIII аср охиридаёқ буюк француз файласуфи Монтескьё камбағаллик ва тараққиёт масаласига географик ёндашувни илгари сурган ва ўз хулосасини тақдим этган. Унинг фикрича, тропик минтақаларда яшайдиган аҳоли кўпинча дангаса бўлган ва уларда қизиқувчанлик етишмаган. Оқибатда улар ишчанлик ва янгиликка интилиш йўқлиги сабабли камбағал бўлиб қолган. Монтескьёнинг СКАЧАТЬ