Название: Электроника асослари. Ўқув қўлланма
Автор: Боходир Хошимович Каримов
Издательство: Издательские решения
Жанр: Техническая литература
isbn: 9785005631657
isbn:
Стабилитронлар стабилизациялаштириш ва импульсларни амплитуда қиймати бўйича чеклаш учун мўлжалланган. Булардан ташқари, уларни берилган кучланишнинг таянч манбалари сифатида хам ишлатиш мумкин.
Стабилитроннинг тузилиши ва унинг ВАТ лари 2.12 – расмда кўрсатилган. Стабилитрон диод учун асосий материал сифатида акцептор аралашмали алюминий эритиб киритилган «n» – турли кремний пластинкаси олинади. «р-n» – ўтишли кристаллни герметик берк металл экран ичига жойлаштирилади. ВАТ-нинг тескари токлар сохасига тўғри келган қисми токлар ўқига параллел бўлган тик тўғри чизиқ, кўринишида бўлади. Демак, ток кенг чегараларда ўзгарганда хам, стабилитрон кучланиши деярли, ўзгармайди. Стабилитронлар кетма – кет уланганда, умумий кучланиш айрим стабилитронлар кучланишларининг алгебраик йиғиндисига тенг.
Стабилитроннинг параметрлари қуйидагилар:
1. Стабилизация кучланиши —
2.Кучланишнинг стабилизация коэффициенти:
3. Дифференциал қаршилиги – Rдиф.
4.Стабилитронниинг максимал (I мох) ва минимал (I мин) токлари
5. Максмисал сочилиш куввати – Рмах
Rю – юклама каршилиги стаблитронга параллел улангани учун стабилизация режимида стабилитрон ва юкламада кучланиш бир хилда булади.
Айрим холда стабилитрон хосил булган кучланишдан кичикрок булган стабилизицияланган кучланиш олиш керак булади. Бунинг учун юкламага кушимча кетма-кет резистор уланади. У Ом конунига асосан топилади.
Варикаплар – ярим ўтказгичли диод бўлиб, сиғими тескари йўналишидаги кучланишга боғлиқ бўлади. Тескари кучланишнинг ортиши билан р-n ўтиш сиғимининг камайиши қуйидагича:
Бу ерда jk—контакт потенциаллар айирмаси; Cu- кучланишга боглик булган сиғим; Со – диодга кучланиш берилмаган холдаги сиғими; n- варикапнинг турига боғлиқ бўлган коэффицент
2.12 – расм. Кремнийли стбилитроннинг конструкцияси (а) ва ВАТи (б); 1,8 – ташқи чиқиқ, 2 —трубка, 3 – изолятор, 4 – корпус, 5 – ички чиқиқ, 6 – кристалл, 7 – кристалл тутқич.
Стабилитроннинн кўллашнилиш схемаси 2.13-расм келтирилган.
2.13-расм. Стабилитронни уланиш схемаси.
Бундан тескари кучланишнинг ортиши билан р-n ўтишнинг кенглиги ортади ва сиғим кичраяди. Бу боғланиш варикапнинг волpтфара тавсифномаси (ВФТ) дейилади (2.14 б-расм).
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, СКАЧАТЬ