Название: Биллур қандиллар
Автор: Ёкубов Одил
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-382-5
isbn: 0
Одил Ёқубов – ўтган асрнинг олтмишинчи -етмишинчи йиллари ёшларининг севимли адибларидан бири эди. «Биллур қандиллар», «Муқаддас», «Муҳаббат» каби қиссалар ўша давр ўқувчиларининг ахлоқий ва маънавий тарбиясига ижобий маънода таъсир этган, десак хато бўлмайди. Асарларнинг барчасида ёшлар ўртасидаги муҳаббат мавзуси етакчилик қилади. Чин севги, поклик ва ҳалоллик, муҳаббатга етишиш йўлидаги худбинликлар, хиёнат каби муносабатлар ўқувчини асар моҳиятини билишга ундайди. Худбинлик ва ноҳалоллик ҳукм сурган жойда муҳаббат сўнади, ҳатта ўлади. Меҳр ва виждонлилик муҳаббатга етказади. Яшашнинг мазмуни муҳаббат билан сайқал топади. Шу боисдан Одил Ёқубов асарлари бугунги кун учун ҳам, келажак учун ҳам ибратли бўлиб қолаверади.