Название: Бахт қўшиғи, сайланма
Автор: Раъно Узокова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-03-947-6
isbn: 0
Ушбу китобга мамлакатимизда таваллудининг 100 йиллиги нишонланаётган Раъно Узоқованинг шеьрий ва насрий асарлари жамланган. Уларда шоиранинг бахт ва бахтсизлик, шодлик ва уқубат, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги қарашлари бадиий умумлаштирилган. Шоиранинг Иккинчи жаҳон уруши мавзусидаги шеър ва ҳикояларида ҳам Бахтнинг, Ҳақиқатнинг, Муҳаббатнинг турфа йўсиндаги кўринишлари битта Жасорат деган тушунча остида жамланиб, ўқувчига туҳфа этилади. Ўзига хос қисмат ва истеъдод эгаси Раъно Узоқованинг ушбу «Бахт қўшиғи» китобига киритилган шеър, достон ва ҳикоялари ўзининг ёниқлиги, жўшқинлиги билан эьтиборлидир.